Ўзбекистон | 12:59 / 28.09.2021
1058
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда аҳоли хонадонлари жойлашган икки қаватли уйнинг томи ёниб кетди

Жиззах вилояти Пахтакор туманида аҳоли хонадонлари жойлашган икки қаватли уйнинг томи ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 28 сентябр куни соат 10:20ларда Жиззах вилояти ФВБ тезкор бошқарув марказига Пахтакор тумани “Пахтакор” ҚФЙда жойлашган икки қаватли уйнинг том қисмида кучли ёнғин содир бўлгани тўғрисида маълумот келиб тушган.

Ҳодиса жойига дарҳол 4 та ёнғин бўлинмаси ҳамда 26 нафар шахсий таркиб чиқарилган. Қутқарувчилар томонидан 4 та хонадонда эвакуация ишлари ташкил этилиб, ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилган.

Қайд этилишича, қисқа муддатда ёнғин тўлиқ бартараф этилиб, ёнғиндан кейинги ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган. Ёнғин оқибатида икки қаватли уйнинг том қисми ёниб кетган. Бундан ташқари, бир нечта хонадон зарар кўрган. Ҳозирда, ёнғин сабаблари ва кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиззах вилоятида 27 сентябрь куни иккита ёнғин юз берган. Ёнғинлардан бири ошхонада келиб чиққан, иккинчисида тойланган сомон ёниб кетган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди