Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
TBC Bank замонавий Ўзбекистонни «шу ерда ва ҳозир» кашф этади
2021 йил октябрь ойида TBC Bank ўзбек бозорига кириб келган кунини нишонлайди ва бу юбилейга бағишланган «Шу ерда. Ҳозир» номли коммуникацион кампаниясини бошлайди. Кампаниядан кўзланган мақсад – замонавий Ўзбекистон қандай эканини турли ракурслардан кўрсатиб бериш.
TBC Bank минтақадаги йирик инновацион ўйинчи сифатида нафақат маҳаллий рақамли муҳитни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда, балки замонавий Ўзбекистон қандай эканини англашга ҳаракат қилмоқда. TBC «Шу ерда. Ҳозир» кампанияси доирасида санъат, мусиқа, ошпазлик, инновацион технологиялар, мода ва архитектурага ўз ҳаётини бағишлаган замонавий қаҳрамонлар ҳақида маълумот тўплайди.
«Биз замонавий Ўзбекистонда яшаётган одамлар учун бу Ўзбекистонни яратаётган одамлар ҳақида кампания ўтказмоқчимиз. Биз мазкур мамлакат ҳақидаги стереотиплардан четлашган ҳолда замонавий Ўзбекистоннинг янги қирраларини кашф қилиб, унинг ёрқин, инновацион ва ўзига хос эканини кўрсатиб бермоқчимиз», – дейди TBC Uzbekistan маркетинг бўйича директори Камилла Мўминова.
Ўзбекистоннинг илдизлари қадим асрларга бориб тақаладиган санъати ўзбек халқи қалбига назар солиш имконини берадиган воситадир. Ўзбекистоннинг замонавий санъати бугунги кунда миллий санъат анъаналари, Европа постмодернизми анъаналари ҳамда ўтган аср 20-30-йилларидаги Ўзбекистон тасвирий санъатининг синтези ҳисобланади. Кампания хорижда юқори баҳоланувчи ўзбек санъатининг нақадар гўзал эканига яна бир бор амин бўлиш имконини беради.
Ўзбек халқининг қадимий маданияти бетакрор овози боис ўзгача садо берувчи мусиқада ҳам намоён бўлади. Бугунги кунга келиб ўзбек классик мусиқаси машҳурликнинг янги даражасига кўтарилди. Замонавий саҳнада анъанавий мотивлар ҳамда Ғарб поп ва электр мусиқаси уйғунлигида ишланган асарлар пайдо бўлди.
Ўзбек ошхонаси ўзининг ёрқин ва хилма-хил таъми-ю кўриниши билан Шарқда ўз ўрнига эга. Энг машҳур таомлардан бири бу – палов. Кўплаб ўзбек миллий таомларининг рецепти узоқ тарихга эга бўлиб, Ибн Синонинг ҳамда ўрта асрларда яшаган олим-у арбобларининг асарларида тилга олинади. Замонавий ошпазлик санъати нафақат анъанавий ўзбек таомларининг хилма-хиллиги билан ажралиб туради, балки мамлакат кўп миллатли бўлгани боис, бошқа халқлар: корейс, рус, уйғур, қозоқ миллатларининг анъанавий таомларини ҳам ўз ичига олади.
Ўзбекистон тараққиётининг муҳим шарти – жадал иқтисодий ўсишнинг асосий омилларидан бири бўлган замонавий инновацион технологияларни жорий этишдан иборатдир. Бу борада Ўзбекистон Глобал инновацион индекс рейтингига кўра дунёнинг 50 та етакчи давлатлари қаторига киришни мақсад қилган.
Мода – ўзбек халқи маданиятининг алоҳида қатлами. Миллий маданият ва санъат замонавий ўзбек дизайнерлари ижодига катта таъсир кўрсатиб, кўплаб брендлар ўз тўпламларида айнан миллий маданият ва санъат элементлари ҳамда мотивларидан фаол фойдаланиб келишмоқда.
Кўп асрлик тарих, бой диний ва маданий анъаналар Ўзбекистон ҳудудида сақланиб қолган маҳобатли иншоотларнинг меъморий услубини белгилаб берган. Бугунги кунда мамлакатнинг замонавийлик ва анъанавийлик синтезидан иборат бўлган архитектураси қайтадан туғиляпти, деб айта оламиз.
Ким «Шу ерда. Ҳозир»нинг қаҳрамони бўлиши мумкин? Ёш рассом бўладими, машҳур блогерми, афсонавий меъморми, илғор фотографми, анъаналарни тиклаётган фэшн-дизайнерми ёки ихтирочими, фарқи йўқ – касби ва ёшидан қатъи назар барча қаҳрамонига айлана олади.
Қаҳрамонлар ҳақида маълумотлар йиғиб бўлингач, блоглар, фотосуратлар ва ҳужжатли видеолар турли ахборот майдонлари: ижтимоий тармоқлар, телевидение ва шаҳар реклама баннерлари ҳамда LED мониторларга жойланади.
«Биз доимо ўз устимизда ишлаган ҳолда янгиликларни кашф этишга ҳаракат қиламиз. Ва бизнинг вазифамиз бу янгиликларни қизиқарли ҳикоялар, инсонлар, инновациялар орқали фойдаланувчиларимиз билан бўлишишдир. Биз замонавий Ўзбекистоннинг бир бўлаги бўлишни истаймиз ва бу мамлакат қанчалик мафтун этганини ўз кампаниямиз концепциясида ифода этишга ҳаракат қилдик», – дейди “ТиБиСи Банк” АТБ бошқарув кенгаши раиси Спартак Тетрашвили.
Эслатиб ўтамиз, 30 йиллик тарихга эга бўлган ТВС Bank Грузиядаги энг йирик банклардан бири ҳисобланади. 2016 йилдан буён ТВС Банк акцияларининг савдоси London Stock Exchange Лондон биржасида юритилади. Ўтган йил давомида TBC Bank акцияларининг Лондон фонд биржасидаги котировкаси 44,95% фоизга ўсди. ТВС Bank 2020 йилда мамлакатдаги биринчи рақамли банк сифатида Ўзбекистон бозорига кириб келди. Айни дамга қадар TBC.UZ иловасининг 800 000 мартадан кўпроқ юклаб олингани алоҳида эътиборга лойиқ.
TBC замонавий технологиялар ва инновациялардан фойдаланган ҳолда ўзининг бош мақсади – одамлар ҳаётини осонлаштириш сари интилади. Ўзбекистон бозоридаги бир йиллик фаолияти мобайнида TBC ўзини ошкоралик тамойили асосида ишловчи, воситачиларсиз, барча бирдек фойдалана оладиган хизматларни таклиф этувчи прогрессив банк сифатида намоён этди. Банк маданият ва санъатни фаол қўллаб-қувватлайди ҳамда ёшлар ва инновацияларни ривожлантириш учун ноёб лойиҳаларни ҳам яратади.
24/7 режимида ёрдам кўрсатиш хизмати: +998 (78) 777-27-27
Facebook: fb.com/tbcbankuz
Instagram: @tbcbankuzbekistan
Telegram: t.me/tbc_bank_uzb
Сайт: tbcbank.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
16:00 / 20.03.2025
TBC Bank Ўзбекистонда илк маротаба ҳавони тозалайдиган инновацион деворий тасвирни тақдим этди
16:56 / 25.09.2023
Тошкентда янги TBC Talks лойиҳаси доирасида IMD ва TBC Bank компаниясининг эксклюзив дастури тақдим этилди
10:52 / 06.03.2023
Яратилган янги экотизим ва соддалаштирилган шартномалар — ҳаммаси TBC Bank ҳақида
17:00 / 09.08.2022