Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Товар ва хизматлар 1,1 фоизга қимматлашди
2021 йилнинг сентябр ойида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматларнинг истеъмол секторидаги инфляция 1,1 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Жорий йил бошидан истеъмол секторида нархларнинг ўсиш даражаси 5,9 фоизни, ўртача ойлик ўсиш даражаси эса 0,6 фоизни ташкил этди. Йиллик нисбатда ИНИ ўсиш даражаси 10,8 фоизга етди.
2021 йилнинг сентябр ойида нархлар ва тарифлар ошиши бўйича етакчилик аҳолига пуллик хизматларга тегишли бўлиб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 1,5 фоизга ошди. Ушбу даврда, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 1,2 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархлари 0,7 фоизга ошди.
Умуман олганда, 2021 йилнинг дастлабки 9 ойи давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлар ошиши бўйича етакчиликни ушлаб туришда давом этмоқда (6,7 фоиз). Ноозиқ-овқат маҳсулотлар ушбу даврда 4,9 фоизга, хизматлар 6,1 фоизга қимматлашган.
Йиллик нисбатда, 2021 йилнинг сентябрида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 14,4 фоизга ошиб, учта асосий гуруҳлар орасида нархлар ошиши бўйича етакчи бўлди. 2020 йилнинг сентябр ойидан ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархлари 7,7 фоизга, хизматлар 8,7 фоизга ошган.
Мавзуга оид
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
18:09 / 29.04.2026
Ижобий тенденциялар секинлашган ва ташқи хатарлар бор – МБ раиси асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилгани ҳақида
11:07 / 29.04.2026