Қарши шаҳридаги мебель корхонасида содир бўлган ёнғинда 3 киши ҳалок бўлди

«Кат» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган мебель корхонасида ёнғин содир бўлган. Оқибатда уч киши вафот этган. Шунингдек, корхонанинг бир қисми ва у ердаги маҳсулотлар ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 1 октябр куни соат 09:10да вилоят ФВБга Қарши шаҳар «Кат» МФЙ, Насаф кўчасида жойлашган мебел ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Мазкур хабарга асосланиб ёнғин бўлаётган жойга 5 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси жўнатилган. Улар соат 09:13да воқеа жойига етиб борган. Соат 09:16да ёнғин қуршаб олинган ва соат 09:26да ўчирилган.
Қайд этилишича, ёнғин оқибатида корхонанинг тахминан 200 метр квадрат майдони ичидаги маҳсулотлар ёниб кетган. Қутқарувчилар томонидан 800 метр квадрат майдон ва ундаги маҳсулотлар ёнғиндан асраб қолинган.
Шунингдек, ёнғинда куйган 3 нафар фуқаро қутқарилиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё вилоят филиалига юборилган. Бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан улар вафот этган.
Таъкидланишича, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АОКА: Meta компаниясига 23 мингта сўров юбордик, уларнинг 80 фоизи қаноатлантирилди
Ўзбекистон | 19:29
-
ХАЭА 20 йил ичида биринчи марта Эрон ядровий мажбуриятларига риоя қилмаётганини тан олди
Жаҳон | 19:27
-
Golden House’дан янги уй орзуларингиз сари дадил қадам!
Ўзбекистон | 19:00
-
Автофалокатда жабрланганларга 500 миллион сўм зарар қоплаб берилди
Ўзбекистон | 18:38
Мавзуга оид

13:46 / 10.06.2025
Амирсой ҳудудидаги ресторан ёниб кетди

10:53 / 10.06.2025
Тошкентда бузилаётган эски бинода ёнғин содир бўлди

08:16 / 07.06.2025
Тошкентда кўп қаватли уйдаги хонадонда ёнғин содир бўлди

09:03 / 06.06.2025