Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехия президенти шифохонага ётқизилди
Чехия президенти Милош Земан Прагадаги ҳарбий университет госпиталига ётқизилди. Земаннинг маслаҳатчиси Мартин Нейедли президент ҳарбий госпиталда режали кўрикдан ўтказилаётганини маълум қилган.
Фото: Global Look Press/Michal Krumphanzl/CTK
Ўз навбатида, Земаннинг даволовчи шифокори президент шифохонанинг жадал даволаш бўлимига ётқизилганини маълум қилди.
14 сентябрда ҳам 77 ёшли Земан шифохонага ётқизилгани маълум қилинганди. Ўшанда у шифохонада 8 кун даволанган.
“Президент менинг тавсиямга кўра шифохонага ётқизилди. Биз унга қўйилган ташхисни биламиз, бироқ уни эълон қилишга розилик бермадим”, деб айтган Земаннинг шифокори.
Шу билан бирга шифокор Земан даволашдаги асоратлар сабабли шифохонага келтирилганини қўшимча қилган.
Земан оёқлар невропатиясидан ҳамда қанд касалидан азият чекади. Шу йил апрелида у ногиронлар аравачасида ҳаракатланишга мажбур бўлаётганини маълум қилганди. Ўшанда у оёқлари яхши аҳволда эмаслигини айтган.
Земан 2013 йилдан бери Чехия президенти лавозимини эгаллаб келади.
Чехияда 8–9 октябр кунлари парламент сайловлари бўлиб ўтди. Уларда мухолиф алянс амалдаги бош вазир Андрей Бабиш партияси устидан ғалаба қозонди. Сайловлардан кейин янги ҳукуматни шакллантиришни кимга топшириш бўйича қарорни айнан президент қабул қилади.
Мавзуга оид
20:20 / 01.05.2026
Ўзбекистон Чехиядан 10 та электропоезд сотиб олади
14:36 / 30.04.2026
Ўзбекистон ва Чехия ўзаро савдони 1 млрд долларга етказишга келишиб олди
09:15 / 29.04.2026
Чехия бош вазири Андрей Бабиш Ўзбекистонга келади
11:09 / 10.03.2026