Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент йўловчи поездининг ҳаракат жадвали ўзгаради
Жорий йил 20-21 октябр кунларидан бошлаб Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент йўловчи поездининг ҳаракат жадвали ўзгаради. Бу ҳақда «O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi» АЖ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, йўловчиларнинг талабларини инобатга олиб, уларга янада кўпроқ транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида 2021 йил 20-21 октябр кунларидан бошлаб, Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 4/3 сонли йўловчи поездининг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилади.
Ўзгаришга кўра, ҳозирги кунда Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ҳаракатланаётган 4-сонли Тошкент-Шаҳрисабз йўловчи поезди, жорий йил 20 октябрдан бошлаб янги жадвал асосида соат 18:50 да жўнайди. Шунингдек, жорий йил 21 октябрдан Шаҳрисабз-Тошкент йўналишида ҳарaкатланаётган 3-сон йўловчи поезди соат 05:31 да Шаҳрисабз темир йўл вокзалидан жўнайди.
Маълумот учун, ҳозирда 4-сонли Тошкент-Шаҳрисабз йўловчи поезди Тошкент марказий темир йўл вокзалидан соат 09:00 да, Шаҳрисабз-Тошкент йўналишида ҳарaкатланаётган 3-сон йўловчи поезди Шаҳрисабз темир йўл вокзалидан соат 17:04 да жўнамоқда.
Мавзуга оид
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
14:15 / 01.04.2026
Ўзбекистонда поезд ташувчи айби билан кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади
18:27 / 31.03.2026
Узоқни яқин қилувчи темир от – нега дунёнинг турли ҳудудларида темирйўллар ҳар хил ўлчамда қурилган?
09:06 / 30.03.2026