Пахтачидаги боғчада гўшт ўғирланиши бўйича жиноят иши қўзғатилди

Фото: Видеодан кадр
Kun.uz’да Самарқанд вилояти Пахтачи туманида жойлашган боғчада ошпаз ва хўжалик ишлари мудири гўшт ўғирлагани ва мазкур ўғрилик вилоят МТБ томонидан тасдиқлангани ҳақида хабар берилганди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича боғчадаги ўғрилик юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
«Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Пахтачи туманидаги 28-сонли ДМТТда гўшт маҳсулотлари талон-торож қилинаётгани ҳолати юзасидан расмий муносабат билдирилган. Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи тумани прокуратураси томонидан ўтказилган текшириш натижаларига кўра, 28-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Мактабгача таълим вазирлиги билдирган муносабатда ёзилишича, Пахтачи туман Ҳайит Элбеги маҳалласида жойлашган 28-сонли боғча бош ошпази Ў.А. пиширилган 4,7 килограмм гўштни олиб аввал кирхонага яшириб қўйган. Сўнг уни боғчанинг хўжалик мудираси М.Э.га берган.
Хўжалик мудираси М.Э. 4,7 гўштни боғча ҳовлисидан олиб чиқиб кетаётганда шу боғчада тарбиячи бўлиб ишлайдиган Н.Н ҳамда М.У томонидан тўхтатиб қолинган ва ҳолат видео ва аудио шаклда ёзиб олинган.
Ушбу ҳолат бўйича боғча бош ошпази Ў.А. ҳамда хўжалик мудираси М.Э. билан суҳбат ўтказилганда улар 28-боғча директори Ш.У.нинг топшириғи ва кўрсатмасига анчадан буён гўшт ўғирлашларини айтишган. Улар боғча тарбиячилари Н.Н ҳамда М. У.нинг айтган гапларни ва улар томонидан олинган видео ва аудио ёзувлардаги лавҳалар тўғри эканини ўз тушунтириш хатларида тасдиқлаган.
Таъкидланишича, ҳозирда 28-боғча бош ошпази Ў.А. ва хўжалик мудираси М.Э. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
«28-мактабгача таълим ташкилотидаги мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи мутасадди ташкилотлар томонидан қонун доирасида тегишли чоралар кўрилишини маълум қиламиз», дейилган муносабатда.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Покистон мудофаа вазири Ҳиндистон армиясининг ҳужумини «муқаррар» деб атади
Жаҳон | 00:58
-
Тошкентда Malibu ЙПХ ходимини судраб кетди, Tracker эса чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди
Ўзбекистон | 00:24
-
Трамп амалдорларга Signal месснежеридан фойдаланмасликни тавсия қилди
Жаҳон | 00:13
-
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли вақтинча ёпилади
Жамият | 23:32 / 28.04.2025
Мавзуга оид

11:38 / 25.04.2025
“Оёғи куйган 1,5 яшар қизча иши”: Попдаги боғча ноқонуний ташкил этилгани маълум бўлди

16:51 / 24.04.2025
Тошкентда камера йўқ хонада болани урган боғча ходими ишдан олинди

15:31 / 24.04.2025
Наманганда оилавий боғча тарбиячиси 1,5 ёш боланинг оёғини куйдириб қўйгани айтилмоқда

12:08 / 24.03.2025