Жамият | 10:24 / 17.10.2021
10358
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда мактаб ўқувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилинди

Фото: Nasafnews

Ижтимоий тармоқларда Қарши туманидаги мактабда ўқувчилар дарс вақтида мажбурий меҳнатга жалб қилингани айтилган хабарлар тарқалди. Меҳнат вазирлиги хабар бўйича муносабат билдирди. Унга кўра ўқувчиларнинг ишлатилгани тасдиқланган.

Маълум қилинишича, Қарши тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 45-мактабда ўқувчиларнинг мажбурий ишлатилгани ҳолати Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганилган.

Ўрганиш давомида Қарши туманида жойлашган 45-мактаб ўқувчилари ободонлаштириш ишларига жалб қилингани ҳолатлари аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат бўйича Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ваколат доирасида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, прокуратура органларига юборилган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид