17:00 / 21.10.2021
71438
Реклама

Ўзбекистонда янги олий таълим муассасаси очилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан 2021 йилнинг 12 октябрида берилган № ОТ 0035 рақамли лицензия билан «ISFT Instituti» янги хусусий олий таълим муассасаси талабалар учун ўз эшикларини очади. Мазкур муассаса Ўзбекистоннинг илғор, инновацион олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади.

ISFT институтида 2021-2022-ўқув йили учун қуйидаги йўналишларда талабаларни бакалавр дастурларига қабул қилиш бошланди: 

  • Менежмент ва бошқарув ҳисоби бакалаври;
  • Халқаро бизнес ва бошқарув бакалаври;
  • Амалий бухгалтерлик ҳисоби ва молия бакалаври;

Таълим уч тилда – ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

2021-2022-ўқув йили учун ISFT институти 300та бюджет ўринларини эълон қилади.

Кириш имтиҳонлари базавий математика ва тилни билиш даражаси (таълим олиш учун танланган тил бўйича) ўтказиладиган имтиҳонлардан иборат.

Қайд этиш жоизки, Давлат тест марказининг (DTM) математика ва тил блоклари бўйича жами 60 ёки ундан юқори баллга эга абитуриент институтга кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади (кириш имтиҳонларидан озод этилади).

Ҳужжатларни топшириш учун абитуриентга институтга келиб, ёки https://admission.isft.uz/ саҳифаси орқали онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти берилади.

Батафсил маълумот учун:

Call Centre: +99878 147-37-37

Расмий веб сайт: www.isft.uz

Telegram канал: https://t.me/isftash

Instagram: instagram.com/isf.tash

Реклама ҳуқуқи асосида

Top