14:51 / 22.10.2021
5907

Beeline Uzbekistan бутун мамлакат бўйлаб тармоқ қурилишини давом эттирмоқда

Beeline Uzbekistan абонентлар манфаати учун алоқа сифати ва мобил Интернет тезлигини ошириш бўйича ишларни фаол давом этмоқда. Бунинг учун компаниянинг техник жамоаси нафақат йирик шаҳарларда, балки олис туманларда ҳам база станцияларини қурмоқда ва модернизация қилмоқда. 2021 йил бошидан Beeline Uzbekistan 1300 дан ортиқ қурилмаларни ишга туширди.

Фото: Beeline Uzbekistan

Шу йилнинг III чорагида мамлакат бўйлаб янги таянч станциялари ўрнатилди, улардан кўпи олис масофадаги жойларда алоқа хизматларини кўрсатиш имконини берди. Яқин кунларда Фарғона вилояти Сўх анклавидаги ўрнатилган янги база станцияси сабабли маҳаллий аҳолига барқарор юқори сифатли овозли алоқа ва маълумотларни узатиш хизматларидан фойдаланиш йўлга қўйилди. Қўшимча ускуналар туфайли октябрь ойида 4G тармоғида интернет трафик йил бошига нисбатан 45% га, маълумотларни узатиш тезлиги эса 1,5 баробарга ошди.

Шу кунларда мамлакатнинг чекка жойларидан бирига юқори сифатли мобил интернет тақдим этилди – Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани Шали қишлоғида иккита таянч станция модернизация қилинди. Компания мутахассислари тезкор монтаж қилиб ускуналарни ўрнатишди, ишга тушириб ва синовдан ўтказиб, ҳудудни 3G тармоғи билан таъминлади.

“Бизнинг техник гуруҳимиз иши туфайли мобил интернет яна бир ҳудудда пайдо бўлди. Мутахассисларимиз бутун мамлакат бўйлаб абонентларнинг эҳтиёжларини қондириш учун энг яхши қамров ва энг яхши алоқа сифатига эришиш учун кенг полосали симсиз уланиш тармоғини кенгайтиришни тезликда давом эттиришди. Бизнинг абонентларимиз энг тез мобил тармоққа* доимий киришларини таъминлаш учун бизда барча ресурслар бор. Ўсишимиз ва ривожланишимизга, алоқа ва интернетни сифатли ва арзон қилишимизга ёрдам бераётган барчага миннатдорчилик билдираман!” - дейди Beeline Uzbekistan техник директори Маҳмуд Нодиров.

Ҳозирги вақтда компания мутахассислари пакетли маълумотларни узатиш ядроси (vEPC) учун ускуналарни модернизация қилиш бўйича ишларни якунлади, бу эса абонентларни 40% кўпроқ интернет трафик билан таъминлайди.

Бугунги кунда деярли ҳамма жойда кузатилаётган трафикнинг ўсиши, маълумотларни узатишга бўлган талаб доимий равишда ошиб бораётганидан далолат беради. Шу боис Beeline тармоғини фаол модернизация қилиш ва қуриш келгусида ҳам давом этади. Мақсад битта – абонентлар манфаатлари йўлида алоқа хизматлари ва тармоқ сифатини ошириш.

*«Ооkla» (Speedtest хизматини ишлаб чиқувчи) маълумотларига кўра, 2021 йилнинг биринчи ярмида Beeline Uzbekistan ўз мижозларига мамлакатдаги энг тезкор мобил Интернетни тақдим этди. Ҳар йили дунё бўйлаб операторлар ўртасида ўтказиладиган мобил Интернет сифатини ўрганиш натижаларини «Ookla» сайтида кўриш мумкин.


«Unitel» МЧЖ 2006 йил 12 сентябрдан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизмат кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan – бош қароргоҳи Амстердамда (Голландия) жойлашган VEON халқаро телекоммуникация ҳолдинги таркибига киради.

VEON – бу 9 та мамлакатда 213 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини етказиб берувчи компания. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида рўйхатга олинган.

Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим фаолият юритади. 2006 йилдан бошлаб, Ўзбекистон бозорига кирганидан бери, VEON мамлакат телекоммуникация саноатига 1,2 миллиард доллардан ортиқ маблағ киритди. Beeline савдо белгиси Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,8 миллиард доллардан ортиқ миқдорда солиқ тўлаган.

Сайт: beeline.uz 

Facebook: fb.com/beeline.uz 

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: t.me/uzbeelineuzb

Twitter: twitter.com/beeline_uz

LinkedIn: linkedin.com/company/beelineuzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Top