Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ҳудудида АҚШ қўшинлари жойлаштирилмаслиги маълум қилинди
Абдулазиз Комиловнинг сўзларига кўра, кўплаб жиддий учрашувлар давомида Ўзбекистон ўз ҳудудида Америка қўшинларини жойлаштирмаслиги АҚШ эътиборига етказилган.
Фото: Getty Images
Ўзбекистон ўз ҳудудида АҚШ ҳарбийларини жойлаштиришни кўзда тутмаган, аммо терроризмга қарши умумий кураш доирасида Вашингтон билан разведка маълумотлари алмашишга тайёр. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов россиялик журналистларга берган интервьюсида айтди.
“АҚШ қўшинларини жойлаштириш масаласи кун тартибида эмаслигини, муҳокама қилинмаётгани ва бу мавзу кўтарилмаганини яна бир бор таъкидламоқчиман. Бирор мамлакат билан, бу Америка ёки бошқа мамлакат бўлишидан қатъи назар, халқаро амалиёт, халқаро ҳуқуқ, биз қабул қилган халқаро конвенциялар, келишувлар доирасида терроризмнинг олдини олиш бўйича ҳамкорлик қилишга ва ҳамкорликни давом эттиришга тайёрмиз”, – деди у.
Комиловнинг қайд этишича, Ўзбекистон терактларнинг олдини олиш мақсадида разведка маълумотлари алмашишга қарши эмас. Аммо қимматли манбаларни фош этмаган ҳолда ушбу жараённинг барча хусусиятларини ҳисобга олиш зарур.
Унинг сўзларига кўра, кўплаб жиддий учрашувлар давомида Ўзбекистон ўз ҳудудида Америка қўшинларини жойлаштирмаслиги АҚШ эътиборига етказилган.
“АҚШ билан терроризмга қарши курашиш масалаларини муҳокама қилганимизда ҳам гап бу ёвузликка қарши курашишдаги ҳамкорликнинг халқаро амалиёти ҳақида боради”, – деб таъкидлади Абдулазиз Комилов.
Мавзуга оид
00:01
Эрон АҚШ зарба берган тақдирда тўлақонли қарши ҳужумга ўтмоқчи – ОАВ
19:33 / 25.02.2026
Ўзбекистон ва “Traxys Group” ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди
19:11 / 25.02.2026
Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ Украинада тинчликни сақлаш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилишда бетараф қолди
17:49 / 25.02.2026