420 мингдан зиёд сайловчи муддатдан аввал овоз бергани маълум қилинди

Фото: Kun.uz
14–20 октябрь кунлари 421 618 нафар сайловчи Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз берган, деб хабар бермоқда Марказий сайлов комиссияси ахборот хизмати.
Сайлов кодексининг 57-моддасига кўра, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади. Шунга асосан сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар 14–20 октябрь кунлари давомида муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланишди.
Муддатидан олдин овоз берган 421 618 нафар сайловчидан 301 094 нафари Ўзбекистондаги сайлов участкаларида, 120 524 нафари эса чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналар ҳузурида тузилган сайлов участкаларида овоз беришган.
Ички ишлар вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, муддатидан олдин овоз бериш жараёни Сайлов кодекси ва Марказий сайлов комиссиясининг қарорларига қатъий таянган ҳолда амалга оширилган, сайлов жараёнида жамоат хавфсизлиги, муддатидан олдин овоз берган фуқароларнинг осойишталиги тўлиқ таъминланган. Муддатидан олдин овоз бериш Сайлов кодексида белгиланганидек сайловга уч кун қолганда якунланган.
2021 йил 23 октябр – Ўзбекистон президенти сайлови доирасида “сукунат куни” ҳисобланади. Яъни шу санада ва сайлов куни сайлов ташвиқоти олиб бориш тақиқланади.
Президент сайлови 2021 йил 24 октябрга белгиланган. Сайловда «Миллий тикланиш»дан партия етакчиси Алишер Қодиров, ЎзЛиДеПдан амалдаги президент Шавкат Мирзиёев, «Адолат» СДПдан партия раҳбари Баҳром Абдуҳалимов, Экопартиядан партия раиси Нарзулло Обломуродов ва ХДПдан Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Ворисова Ўзбекистон президентлиги учун кураш олиб боришади.
МСК маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги сайловчилар сони қарийб 21,2 миллион кишини ташкил қилади.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сиртдан қамалган президент, ҳайит олдидан гўштга рейд ва қимматлаб кетган картошка
Жаҳон | 14:04
-
Лос-Анжелесда миграция хизмати рейдлари туфайли норозилик намойишлари авж олди
Жаҳон | 13:27
-
Россия Харкив бўйлаб уруш давридаги энг йирик зарбани йўллади
Жаҳон | 12:54
-
Тошкентдаги маҳалла ичида 5 қаватли меҳмонхона қурилиши мумкин. Аҳоли бунга қарши чиқмоқда
Жамият | 12:30
Мавзуга оид

01:46 / 13.02.2025
Грецияда янги президент сайланди

13:08 / 10.02.2025
Косоводаги сайловларда бош вазир Куртининг ҳукмрон партияси ғалаба қозонди

21:57 / 07.02.2025
Украинада сайловлар ўтказилиши мумкинми?

16:35 / 04.02.2025