Иқлим ўзгариши глобал кескинликни келтириб чиқаради — АҚШ разведкаси
Иқлим ўзгариши Афғонистон, Ҳиндистон, Покистон ва Шимолий Корея каби мамлакатларда энергия, озиқ-овқат, сув каби ресурсларни алоҳида таҳдид остида қолдиради.

Фото: Getty Images
Иқлим ўзгариши халқаро зиддиятларнинг кучайишига олиб келади, дея огоҳлантирмоқда АҚШ разведка хизмати. Улар 2040 йилгача бўлган давр учун иқлим ўзгаришининг миллий хавфсизликка таъсири бўйича 27 саҳифадан иборат ҳисобот тайёрлашди.
Таъкидланишича, иқлим ўзгариши кўпроқ халқаро тизимда баҳслаша олмайдиган камбағал мамлакатларда сезилади. Баъзи мамлакатларнинг ўз иқтисодиётини ҳимоя қилишга ва янги технологияларни ишлаб чиқишда устунликка интилишга ҳаракат қилиши оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлиги айтилган.
Камбағал мамлакатлар
АҚШ разведка хизмати маълумотларига кўра, энергия, озиқ-овқат, сув ва саломатлик хавфсизлиги алоҳида таҳдид остида бўлган 11 мамлакат ва иккита минтақа мавжуд. Улар одатда камбағал ва мослаша олмайдиган мамлакатлар бўлиб, иқлим ўзгариши беқарорлик ва ички низолар хавфини оширади. Ҳаво ҳароратининг ошиши ва қурғоқчилик электр таъминоти каби хизматларга босимни оширади.
11 мамлакатдан бештаси Жанубий ва Шарқий Осиёда: Афғонистон, Бирма, Ҳиндистон, Покистон ва Шимолий Кореяда, тўрттаси Марказий Америка ва Кариб денгизида: Гватемала, Ҳаити, Ҳондурас ва Никарагуа. Қолган иккитаси Ироқ ва Колумбия.
Беқарорлик айниқса қочқинлар оқимининг ортиши кўринишида номоён бўлиши мумкин.
Қайноқ нуқталар
Арктиканинг аҳамияти ошиб кетиши мумкин, чунки музнинг камайиши туфайли бу ерда қулайликлар ошади. Бу янги юк ташиш йўллари ва балиқ захираларидан фойдаланишга имкон беради, лекин ҳарбийлар кириб келиши сабаб хавфлар ортиши мумкин.
Сув ресурслари ҳам муаммолар манбаига айланади. Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада ер усти сув ресурсларининг 60 фоизга яқини чегаралар кесишган нуқталардан ўтади. Покистон ва Ҳиндистонда узоқ вақтдан бери сув муаммоси бор. Айни пайтда, Меконг дарёси ҳавзаси Хитой ва Камбоджа ва Вьетнам ўртасида зиддиятларга олиб келиши мумкин, дея огоҳлантирилади ҳисоботда.
Келажак технологиялари
Яна бир хавф манбайи сифатида мамлакатларнинг иқлим ўзгаришига қарши геоинжинирингдан фойдаланишга қарор қилиши кўрсатилган. Масалан, юқори стратосферага вулқон отилиши натижасида юзага келадиган иссиқликни совитиш эффектига эга зарраларни юбориш ёки океанларни маълум бир соҳада совитиш учун аэрозоллардан фойдаланиш.
Аммо бирор мамлакат якка ўзи мустақил ҳаракат қилса ва муаммони бошқа минтақага кўчирса, бошқа халқларнинг ғазабини қўзғатиши мумкин.
Европа Иттифоқи, Австралия, Хитой, Ҳиндистон, Россия, Буюк Британия ва Америка Қўшма Штатлари каби бир қанча мамлакатлар тадқиқотчилари бу усулларни татбиқ қилишни кўриб чиқмоқдалар, лекин умумий қоидалар мавжуд эмас ёки жуда ҳам кам.
Ҳамкорлик қилишга ундаш
Таъкидланишича, иқлим ўзгариши мавжуд муаммоларни кучайтиради ва янгиларини пайдо қилади.
«Ҳукуматлар иқлим ўзгариши миллий хавфсизликка ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ хавф солаётганлигини тан олишмоқда. Бу муаммони хавфсизликка таҳдид соладиган бошқа муаммолар билан, масалан, Хитой билан рақобатга таққослаб бўлмайди. Бу мамлакатда ҳам денгиз сатҳининг кўтарилиши қирғоқбўйи шаҳарларидаги миллионлаб одамларга таъсир кўрсатиши, ички инфратузилмага таҳдид соладиган сув тошқинлари, чўлланиш ва балиқларнинг нобуд бўлиши каби экологик таҳдидлар мавжуд. Бу нарсалар мамлакатдаги озиқ-овқат захираларига таъсир ўтказади», – дейди иқлим ва хавфсизлик маркази директори, илгари АҚШ Миллий разведка кенгашида ишлаган Эрин Сикорский.
Ҳисоботдаги маълумотлар олдинда турган жиддий муаммоларни очиб берганлиги ва асосий масала сиёсатчилар бу огоҳлантиришига қандай реакция билдириши эканлиги таъкидланган.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17
-
АҚШ стартапи бўлажак фарзанднинг кўз ранги, бўйи ва ақл даражасини танлашни таклиф қилди
Фан-техника | 20:05
-
Қамчиқ довонида сел туфайли йўлнинг бир қисми ёпилди
Жамият | 19:45
-
Маск Трампни обрўсизлантирувчи постини ўчириб ташлади
Жаҳон | 19:30
Мавзуга оид

13:31 / 28.05.2025
Марказий Осиё экспертлари минтақанинг 2050 йилгача бўлган ривожланиш сценарийлари устида ишламоқда

23:35 / 07.05.2025
Олимлар экстремал жазирамаларнинг асосий айбдорларини аниқлади

23:23 / 28.04.2025
Олимлар Ерни самолётлар ёрдамида совитиш усулини топди

22:40 / 17.04.2025