Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва НАТО ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистоннинг НАТОдаги миссияси раҳбари, элчи Дилёр Ҳакимов Шимолий Атлантика альянси Бош котибининг сиёсий ва хавфсизлик масалалари бўйича янги тайинланган ўринбосари, Марказий Осиё ва Кавказ бўйича махсус вакил Хавьер Коломин билан учрашди.

«Дунё» ахборот агентлигининг хабар беришича, суҳбатда Ўзбекистон НАТОни замонавий хавфсизлик таҳдидларига қарши курашишда муҳим ҳамкор деб билиши ва томонлар учун манфаатли бўлган масалаларнинг бутун кўлами бўйича алоқаларни ривожлантириш тарафдори экани таъкидланган.
Шунингдек, қўшма саъй-ҳаракатлар самарасида Ўзбекистон ва НАТО ўртасидаги мулоқот ривожланишда давом этиши ҳамда мамлакат ҳарбий қурилиши соҳасида муҳим йўналишлардан бири хорижий шериклар билан ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳисобланиши қайд этилган.
“Учрашувда Альянснинг “Тинчлик йўлидаги ҳамкорлик” дастури доирасида Ўзбекистоннинг НАТО билан ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди”, – дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:58 / 13.05.2026
НАТО ва Сербия илк қўшма машғулотларни ўтказмоқда
09:09 / 12.05.2026
Украина НАТОга узоқ масофали дрон ва ракеталар етказиб беришга тайёр
20:24 / 07.05.2026
Жаҳондаги зиддиятлар: талаба-ёшлар қандай фикрда?
21:06 / 04.05.2026