Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Афғонистон ва унга қўшни давлатларга гуманитар ёрдам ажратади
Япония Афғонистон ва қўшни мамлакатларга 65 млн доллар миқдорида гуманитар ёрдам ажратади. Шундан 58 млн доллари Афғонистонга, қолган қисми Покистон, Эрон, Тожикистон ва Ўзбекистонга берилади.
Япония ҳукумати Афғонистон ва қўшни давлатларга 65 миллион доллар миқдорида фавқулодда ёрдам кўрсатишга қарор қилди.
Ушбу гуманитар ёрдам еттита халқаро ташкилот орқали амалга оширилади ҳамда Афғонистон ва қўшни давлатларда (Покистон, Эрон, Тожикистон ва Ўзбекистон) турар жой, соғлиқни сақлаш, сув, санитария, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва таълим каби соҳаларни яхшилаш учун ишлатилиши кўзда тутилган.
«Япония ҳукумати Афғонистон халқини қўллаб-қувватлашда давом этади ва минтақада барқарорликни таъминлашда фаол роль ўйнайди», — дейилган Япония ТИВ баёнотида.
Ёрдамнинг асосий қисми Афғонистонга (58 млн доллар), қолган қисмлари эса Покистон (3,5 млн доллар), Эрон (2,6 млн доллар), Тожикистон (700 минг доллар) ва Ўзбекистонга (200 минг доллар) ажратилади.
Аввалроқ, Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен «Катта йигирматалик»нинг Афғонистон бўйича учрашувида афғон халқи ва Афғонистонга қўшни давлатларга 1 миллиард евролик ёрдам пакети ажратилишини эълон қилганди.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026