Ўзбекистон | 08:29 / 29.10.2021
8926
2 дақиқада ўқилади

Ободонлаштириш бошқармалари ходимларига устама тўланади

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳукуматнинг айрим қарорларига ободонлаштириш соҳасидаги ходимларни қўллаб-қувватлаш ҳамда янги ташкил этилган туман ва шаҳарларда ободонлаштириш хизмати қамровини кенгайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидагиларга киритилади: шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом; шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари ташкил этиладиган шаҳар ва туманлар рўйхати.

Махсус эксплуатация-монтаж бўлимлари (бўлинмалари) ходимларига ойлик тариф ставкаси (лавозим маоши)нинг 15 фоизи миқдорида иш ҳақига тенглаштирилган устама ўрнатилади, овқатланиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида компенсация ва ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз умумий иш стажи (узоқ муддатли хизмати) учун қуйидаги миқдорда ҳар чораклик мукофот тўланади.

Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари ташкил этиладиган шаҳар ва туманлар рўйхати янги таҳрири қабул қилинди. Бундай бўлимлар Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов тумани, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов, Янгиобод туманларида ташкил этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид