Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термизда мактаб ўқувчилари томонидан муштлашув уюштирилгани айтилди
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда мактаб ўқувчилари ўртасида аёвсиз муштлашув содир этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабар бўйича вилоят ИИБ ахборот хизмати муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда айтилган мактаб ўқувчилари ўртасида содир бўлган муштлашув юзасидан Термиз шаҳар ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.
Унда маълум қилинишича, 2021 йил 26 октябрь куни соат 15:00 ларда Термиз шаҳар Меҳработ маҳалласида яшовчи, шаҳарнинг 12-мактабининг 7-синф ўқувчиси Ф.А. ҳамда шу мактабнинг 6-синф ўқувчиси С.Қ. танаффус вақтида йўлакда бир-бирига туртиниб кетган. Сўнг мактаб ҳовлисида ўзаро жанжаллашиб қолган ҳамда бир-бири билан муштлашган.
Мазкур ҳолат юзасидан, ҳозирда Термиз шаҳар ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан мазкур терговга қадар текширув ҳаракатлари назоратга олинган ва ҳодиса юзасидан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланган.
Мавзуга оид
20:51 / 30.10.2025
Қозоғистон президентининг собиқ маслаҳатчиси муштлашувда ҳалок бўлди
11:34 / 25.10.2025
Ер атрофидаги келишувлар: икки ҳудудда ноқонуний ҳаракатлар тўхтатилди
13:45 / 17.10.2025
Ҳиндистон Сурхондарёда мис қазиб олишга 650 млн доллар сармоя киритади
16:53 / 08.10.2025