Фарғоналик 11 ёшли дизайнер: унинг ясаган моделлари аллақачон сотилмоқда
Нурилло Эгамбердиев Марғилон шаҳридаги Рақамли технологиялар марказида таҳсил олади. У 8-мактабнинг 6-синф ўқувчиси. Нурилло эрталаб мактабда, тушликдан кейин эса марказда ўқийди. Унинг марказда таҳсил ола бошлаганига бир йил бўлди.
У марказга келиб компьютерда Абдуллоҳ Инағамовнинг дарсларини кўриб, IT соҳасини ўрганган.
«Асрорхон Умаровнинг YouTube’даги Exterior лойиҳасидан кўриб 1 ҳафтада интерьерлик ишини қилиб кўрганман. Ишим ўхшаганидан кейин модел ясаб профил очганмиз. Модел ясаб сайтга жойлаганмиз. Моделим сотилганидан кейин ишга қизиқишим ортган.
3 ой бўлди ўзимга профил очдим. Ҳозиргача 8 минг рубл тушди. Мени кўришиб бир-икки ўртоқларим ҳам марказга келишди. Дўстларимга ўргатдим. YouTube’дан улар ҳам ўрганишди. Бошида ишни интерьердан бошлаганман. Кейин эса модел ясаб кўрганман. Ишларим сотилганидан кейин Exterior’га қизиқиб қолиб Exterior ишини ҳам қилганман.
Ҳозирда гилам, стол-стул моделларини ясаяпман. Photoshop, Marvelous программаларини ўрганяпман. Marvelous дастурида чойшаблар, юмшоқ материаллар чиқарса бўлади. Photoshop’да расмлар билан ишлашга қизиқаман», – дейди ёш дизайнер Нурилло Эгамбердиев.
Нурилло Эгамбердиевнинг 3В Max йўналиши бўйича амалга ошираётган лойиҳалари марказ раҳбарияти томонидан ҳам эътироф этилди.
«IT паркимиз 2020 йил июн ойида ташкил топган. Технопарк ҳозирда 20га яқин йўналишларда таълим бериб фрилансерлик фаолиятидан профессионал дастурчи даражасига чиқишга йўналтирилган. Республикамизда кузатилаётган қувончли нарса бу IT соҳаси ёшариб бораётганидир. Намуна сифатида Нурилло Эгамбердиевни олишимиз мумкин. Ёш бўлишига қарамасдан соҳани мукаммал эгаллашга интиляпти, ҳамда бу борада озгина ўзининг даромадини қилишга эришиб келмоқда», — дейди ИТ парк Фарғона филиали директори Баҳромжон Жалилов.
Рақамли технологиялар марказида турли йўналишда ўқувчилар таҳсил олади. Нурилло Эгамбердиев 3D Мах йўналишини танлаган. Нуриллонинг 3D Max йўналиши бўйича интерьерлик, мебел дизайни ишлари халқаро платформаларда сотиляпти.
Сарвар Зияев, Kun.uz мухбири.
Монтаж устаси: Жаҳонгир Алибоев.
Мавзуга оид
23:35 / 25.11.2024
Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди
11:20 / 22.11.2024
“Қани депутатлар, нега қарамаяпти?” — пропан нархидан ҳайдовчилар хавотирда
19:02 / 21.11.2024
Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди
11:28 / 21.11.2024