15:03 / 01.11.2021
3209

Таиланд коронавирусга қарши эмланган туристлар учун очилди

Келаси йили туристлар сони 15 миллионга етиши, туризм сектори эса 30 млрд доллардан ортиқ даромадга эришиши кутиляпти.

Фото: Getty Images

Таиланд чегараларнинг бир ярим йиллик ёпилишидан сўнг COVID-19 коронавирусига қарши эмланган туристлар учун очилди, деб хабар бермоқда BBC News.

“Бу туннел охирида хира ёғду кўрингани каби – биз икки йил давомида ишлай олмадик”, – деди гид Чайягорн Буньяпак BBC билан суҳбатда.

ОАВнинг маълумот беришича, душанба кунининг ўзида мамлакатга минглаб туристлар келиши кутилмоқда. Таиланд 60 дан ортиқ мамлакатнинг эмланган сайёҳлари учун очилди. Эндиликда улар меҳмонхонада карантинда туришлари шарт бўлмайди.

Келаси йили туристлар сони 15 миллионга етиши, туризм сектори эса 30 млрд доллардан ортиқ даромадга эришиши кутиляпти. Илгари Таиландга йилига 40 млн нафаргача турист ташриф буюрарди, аммо 2020 йилда бу рақам 80 фоизга камайди.

Пандемия бошланганидан буён Таиландда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 1,9 миллиондан ортиқ ҳолат аниқланган, 19 мингга яқин киши вафот этган. Мамлакат аҳолисининг 42 фоизга яқини касалликка қарши тўлиқ эмланган.

Top