15:03 / 02.11.2021
6003

Болгария Туркия билан чегарага юзлаб ҳарбийларини жўнатди

Болгария ИИВнинг маълумот беришича, йил бошидан буён 6,5 мингдан зиёд киши чегарани ноқонуний кесиб ўтган. Бу 2020 йилнинг 9 ойида ўтган нолегаллар сонидан уч бараварга кўпдир.

Фото: ТАСС

Болгария Туркия билан чегарасига 350 нафар ҳарбий жўнатди. Улар ноқонуний мигрантлар оқимини тўхтатишда полицияга ёрдам беради. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Георги Панайотов маълум қилди.

“Бугун аскарлар полициячиларни қўллаб-қувватлаш учун Болгария–Туркия чегарасига етиб келди”, – деди вазир ва чегарага 40 та техника ҳам жойлаштирилганини қўшимча қилди.

Болгария ИИВнинг маълумот беришича, йил бошидан буён 6,5 мингдан зиёд киши чегарани ноқонуний кесиб ўтган. Бу 2020 йилнинг 9 ойида ўтган нолегаллар сонидан уч бараварга кўпдир.

Болгария Туркия билан 260 километрли чегарага эга.

Top