Ўзбекистон | 10:54 / 02.11.2021
3709
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда бошқарувни йўқотган машина ҳайдовчиси вафот этди

Қашқадарё вилояти Муборак туманида бошқарувни йўқотган Lacetti йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган. Оқибатда Бухоро вилоятида яшовчи ҳайдовчи вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 29 октябр куни соат 6:45 ларда А380 Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов халқаро автомобил йўлининг Муборак тумани ҳудудидан ўтган 150-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи Й.Ш. Lacetti машинаси билан ҳаракатланиб кетаётиб бошқарувни йўқотган ва йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган. Оқибатда Й.Ш. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Дастлабки суриштирувларда аниқланишича ҳайдовчи машина ҳаракатланиб кетаётганда ухлаб қолган ва бошқарувни йўқотган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид