17:08 / 02.11.2021
8379

Осиё чемпионати-U23 саралаши. Ўзбекистон Кувайтга 5та гол урди

Осиё чемпионати-U23 учун йўлланмаларнинг барча эгалари маълум бўлди.

2022 йилда Ўзбекистон мезбонлигида ўтувчи U23 Осиё чемпионати саралашининг D гуруҳи баҳслари Тошкентда ўтказилди.

3-тур доирасида Кувайт ёшларига қарши майдонга тушган Темур Кападзе шогирдлари 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Саралаш босқичида конкурсдан ташқари иштирок этган U23 Ўзбекистон миллий жамоаси 7 очко билан D гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Биринчи турда Саудия билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилган, иккинчи турда Бангладеш дарвозасига жавобсиз 6та гол урилганди - 6:0

Олдинги 2 турда Бангладеш ва Саудия Арабистони жамоаларини мағлубиятга учратган кувайтликлар муддатидан аввал Осиё чемпионатига йўлланма масаласини ҳал қилган эди.

Саудия Арабистони 3-турда Бангладешни 3:0 ҳисобида енгди ва 4 очко тўплаган ҳолда энг яхши иккинчи ўрин эгаларидан бири сифатида йўлланмага эга чиқди (Чемпионат 2022 йилнинг 1-19 июнь саналарида Ўзбекистон мезбонлигида ўтади ва турнир мезбон автоматик равишда иштирокчига айланган)

Ўзбекистондан ташқари қуйидаги жамоалар йўлланмага эга чиққан: Япония, Австралия, Кувайт, БАА, Малайзия, Таиланд, Жанубий Корея, Эрон, Қатар, Ироқ, Туркманистон, Иордания, Саудия Арабистони, Вьетнам ва Тожикистон.

U23 Осиё чемпионати саралаши.
2 ноябрь
Кувайт - Ўзбекистон
1:5
Голлар: Абдулазиз Маҳран (65) - Раҳимқулов (37), Эркинов (45+2), Жалолиддинов (51) Ҳошимов (68 пен.), Ҳожимат Эркинов (90+3)

Кувайт: Абдураҳмон Марзуқ, Жосим Ал Аҳмади, Рашид Ал Давсари, Абдулазиз Маҳран, Юсуф Алҳақан, Отман Алшемери, Носир Жаза, Ҳусайн Муҳсин, Салмон Албус, Фавваз Алимбаилеш, Эид Ал Рашиди

Ўзбекистон: Ҳамидулло Абдунабиев, Саидазамат Мирсаидов, Абубакрризо Турдиалиев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Элдорбек Бегимов, Жасурбек Жалолиддинов, Диёр Холматов, Диёрбек Раҳимқулов, Ҳожимат Эркинов, Отабек Жўрақўзиев, Алишер Одилов.

Top