TikTok эгаси бўлган компания раҳбари истеъфога чиқди
Хитойнинг энг бой тадбиркорларидан бирининг истеъфоси ByteDance таркибида олтита бўлинма ташкил этилиши билан боғлиқ.
TikTok сервисига эгалик қилувчи ByteDance компанияси асосчиси ва раҳбари Чжан Имин компания бош директори лавозимидан кетди, деб хабар берди Reuters.
Хитойнинг энг бой тадбиркорларидан бирининг истеъфоси ByteDance таркибида олтита бўлинма ташкил этилиши билан боғлиқ.
Қайд этилишича, биринчи бўлинма TikTok, иккинчи бўлинма унинг хитойча версияси бўлган Douyin иловалари бўлади. Қолган бўлинмалар эса Lark корпоратив платформаси, BytePlus бизнес хизматлар сервиси, Nuverse ўйин бизнеси ва Dali Education таълим технологиялари платформасидан ташкил топади.
Чжан Имин шу йил май ойида унинг ўрнини компания ҳаммуассиси Лян Жуйбо эгаллашини айтганди.
Дастурчи Чжан Имин ByteDance компаниясини 2012 йилда ташкил этган, 38 ёшли тадбиркорнинг бойлиги 50 миллиард доллардан ортиқ.
Мавзуга оид
21:15 / 22.12.2024
Албанияда 14 ёшли ўсмирнинг ўлими сабаб TikTokʼдан фойдаланиш тақиқланади
20:34 / 17.12.2024
TikTok устидан тергов бошланди, у Руминиядаги сайловга аралашган бўлиши мумкин
22:52 / 14.12.2024
TikTok АҚШда яна бир судда ютқазди — платформа тез орада тақиқланиши мумкин
18:48 / 07.12.2024