Ўзбекистон | 15:14 / 03.11.2021
2119
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдан Ригага авиақатновлар сони оширилади

Uzbekistan Airways 2021 йил 12 ноябрдан бошлаб Ригага авиақатновлар сонини оширмоқда. Бу ҳақда авиакомпания хабарида айтилган.

Фото: KUN.UZ

Эндиликда, Тошкент - Рига - Тошкент йўналиши бўйича авиапарвозлар ҳафтасига икки маротаба - душанба ва жума кунлари амалга оширилади

Ушбу кунлардаги авиапарвозлар қуйидаги ҳаракат жадвали бўйича амалга оширилади (маҳаллий вақт): Тошкентдан жўнаб кетиш - 09:30; Ригага келиш - 12:00; Ригадан жўнаб кетиш - 15:00; Тошкентга келиш - 23:00.

Мазкур йўналиш бўйича авиачипталар нархи бир томонга 2 425 539 сўмдан (багажсиз) ва 2 798 698 сўмдан (багаж билан), шунингдек, бориш ва қайтиш бўйича авиачипталар 3 930 368 сўмдан (багажсиз) ва 4 477 669 сўмдан (багаж билан) бошланади.

Бундан олдин, Тошкентдан Киевга парвозлар сони оширилиши хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид