Шуҳрат Содиқов ва Олимжон Умаров лавозимидан озод қилингани расман тасдиқланди
Ижтимоий тармоқлар блокланиши билан боғлиқ можаро ортидан Ўзбекистонда ахборот коммуникация соҳасидаги масъулларга чора кўрилгани расман тасдиқланди.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистон президенти фармонига асосан, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов ўз лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, ҳукумат қарори билан бош вазир маслаҳатчиси − ИТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи Олимжон Умаров лавозимидан озод қилинди.
Ушбу икки истеъфо ҳам Ўзбекистонда Телеграм ва бошқа ижтимоий тармоқлар блокланиши ортидан рўй берди.
Аввалроқ президент администрациясига алоқадор «Нигоҳ» каналида ҳам ушбу мулозимлар истеъфоси ҳақида хабар қилинганди.
Шуҳрат Содиқов (1969 йилда туғилган) 2006−2008 йилларда «Ўзбектелеком» компанияси бош директори ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган, 2008−2010 йилларда «Ўзбектелеком» компанияси бош директори бўлган, 2010 йилдан Вазирлар Маҳкамасида Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти мудири бўлиб ишлаган.
2017−2018 йилларда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори бўлган. У 2018 йил августидан буён Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимида ишлаб келаётганди.
Олимжон Умаров 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. 2007 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини, 2017 йилда Сонгюнгван университетини (Жанубий Корея) тамомлаган. У 2017−2020 йилларда АКТ вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган, 2020 йил майида Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси − IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозимига тайинланганди.
Эслатиб ўтамиз, 3 ноябрь куни «Ўзкомназорат» томонидан Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестрига қўшилган ижтимоий тармоқлар (Telegram, YouTube, Instagram, Facebook ва «Одноклассники») фаолияти чеклаб қўйилиши катта шов-шувларни келтириб чиқарди.
Шундан сўнг, президент матбуот котиби Шерзод Асадов «Ўзкомназорат»нинг бир ёқлама, узоқни ўйламай қилган ҳаракатидан давлат раҳбари хабар топганини маълум қилди.
Ўзбекистон ҳукумати томонидан қабул қилинган бу қарор хато деб топилди, президент вазиятга аралашгач, ҳолат юзасидан тезкор чоралар кўрилиб, «Ўзкомназорат» бошлиғи Ғолибшер Зияев ишдан олинди ва ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари бошланди.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Қурбон ҳайити муносабати билан ички саёҳатларга чегирмалар эълон қилинди
Ўзбекистон | 11:00
-
Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Ўзбекистон | 11:00
-
Фуқароларни ноқонуний йўллар билан Ҳажга юбормоқчи бўлганларга жиноят иши қўзғатилди
Жамият | 10:45
Мавзуга оид

13:10 / 07.02.2024
Шуҳрат Содиқов бош вазир котибияти раҳбари этиб тайинланди

16:04 / 19.11.2023
Ўзбекистон Адвокатлар палатасига янги раис сайланди

12:03 / 15.02.2023
Собиқ алоқа вазири янги лавозимга тайинланди

11:39 / 17.11.2021