20:29 / 08.11.2021
20232

Фото: Тошкент метрополитени иш бошлаганига 44 йил тўлди

Бундан 44 йил илгари, 1977 йил 7 ноябрдан бошлаб Тошкент метросида поездлар қатъий жадвал асосида ҳаракатланишни бошлаган.

Фото: Путешествия плюшевого мишки / Яндекс Дзен

Тошкент метросининг қурилиши 1971-1972 йилларда бошланган. 1977 йилда биринчи йўналиш – “Чилонзор” ишга туширилади. Узунлиги 12,2 километрли, бекатлари сони 9 та бўлган мазкур линиянинг очилиши ўша давр шаҳар аҳолиси учун катта янгилик эди.

Маълумотларга кўра, ўтган асрнинг 80-йилларида Тошкент аҳолиси 1,5 миллион кишидан ошган, шаҳарда транспорт муаммоси пайдо бўлганди. Марказий Осиёда биринчи бор пойтахтимизда қурилган метрополитеннинг “Чилонзор” йўли ана шу муаммо ечимларидан бири бўлган ва йирик туманни шаҳар маркази билан боғлаган.

"Вечерний Ташкент" газетасининг 1971 йилги сонларидан бирида эълон қилинган метро схемаси
Фото: Виктор Фесенко / mytashkent.uz

Орадан кўп ўтмай (1980 йилда) ушбу йўналишнинг иккинчи босқичи ҳам фойдаланишга топширилган.

1984 йилда метрода навбатдаги янги йўналиш – “Ўзбекистон” очилган. Унинг иккинчи қисми эса 1992 йилдан тўлиқ ишга туширилган.

Почта маркаси, 1979 йил
Фото: Википедия

2001 йил октябр ойида “Юнусобод” йўналишининг биринчи участкаси, узунлиги 7,5 километр бўлган олтита станция фойдаланишга топширилди. 2020 йилда мазкур йўналишда яна иккита бекат очилди.

Фото: Путешествия плюшевого мишки / Яндекс Дзен
Камолон кўприги
Фото: Спутник
2020 йил 1 ноябрдан бошлаб жетонлар сотилиши тўхтатилди.
Фото: Elke Wetzig / Википедия

2020 йил 30 август куни янги ерусти ҳалқа метро йўналишининг биринчи босқичи (7 та бекат) ишга туширилди.

Шунингдек, 2020 йил 26 декабрда 5 та бекатдан (6-чиси қурилишда) иборат “Сергели” ерусти йўналиши ишга туширилди ва бу “Чилонзор” метро йўналишининг мантиқий давоми бўлди.

Ҳозирги вақтда Тошкент метросида 5 та йўналиш: “Чилонзор”, “Ўзбекистон”, “Юнусобод”, “Мустақилликнинг ўттиз йиллиги” (ерусти ҳалқа) ва “Сергели” ерусти йўналиши мавжуд.

Фото: Путешествия плюшевого мишки / Яндекс Дзен
Фото: Путешествия плюшевого мишки / Яндекс Дзен
Фото: Путешествия плюшевого мишки / Яндекс Дзен

2020 йилда метронинг 14 та янги бекати, 20 километрдан ортиқ йўллари фойдаланишга топширилди.

Бугунги кунда метрополитен йўлининг умумий узунлиги 59,05 километрни, бекатлар сони 43 тани ташкил этади.

2022 йилда узунлиги 11 километр бўлган яна 7 та ер усти бекат ишга туширилиши режалаштирилган.

Top