Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гулистон шаҳрида зилзилага бардошли уйлар қурилиши йўлга қўйилди
Гулистон шаҳрида монолит услубидаги уйлар қурилиши йўлга қўйилди. Бундай услубдаги уйлар зилзилага бардошли ҳисобланади. Бу ҳақда «Абдулазиз Евро строй» МЧЖ раҳбари Шуҳрат Эргашев Kun.uz’га маълум қилди.
Бугунги кунда Гулистон шаҳрида ўндан зиёд монолит услубидаги кўп қаватли уйлар қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда. Бу услубнинг ўзига хос жиҳати шундан иборатки, 9-10 кунда бинонинг бир қаватини битириш мумкин. Шунингдек, бинонинг зилзилага бардошлилиги юқори бўлиб, қисқа фурсатда қуриб битказилади. Тезроқ қурилиши эвазига қурувчининг харажатлари камаяди ҳамда аҳолига қисқа фурсатда ва арзонроқ бўлган нархларда топшириш мумкин.
Қурилиш жараёнида каркас арматуралари тўқиб келинади ва бетон маҳсулотлари бир вақтнинг ўзида олинади. Бетондаги узилишлар йўқлиги туфайли сейсмик жиҳатдан бақувват объектга айланади. Оддий қурилиш объекти 6-7 балл бўлган зилзилага чидамли ҳисобланса, монолит услубидаги уйлар 9 баллгача зилзилага бардош бера олади.
Мавзуга оид
09:23 / 26.03.2026
2025 йилда энг кўп хонадон Наманганда фойдаланишга топширилди
12:18 / 17.03.2026
Ўзбекистон кўчмас мулк бозори: нархлар қандай ўзгаряпти?
10:29 / 05.03.2026
Уй-жой қурилишида ер ажратиш ва рухсат бериш тартиблари тезлаштирилади
08:40 / 05.03.2026