Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигердаги мактабда юз берган ёнғин оқибатида 25 бола ҳалок бўлди
8 ноябрда Нигернинг Маради областидаги мактаблардан бирида юз берган ёнғин оқибатида 5-6 яшар 25 бола ҳалок бўлган, бир неча ўқувчи жароҳат олган. Бу ҳақда Маради мэри Чайба Абубакар маълум қилди.
Фото: APA
Таъкидланишича, ёнғин похолдан қурилган мактабдаги 3 та синфхонани йўқ қилган.
Маълумотларга кўра, баъзи жароҳатланган болалар оғир аҳволда қолмоқда. Мактабдаги барча машғулотлар тўхтатилган.
Ёнғин сабаби аниқлаштирилмоқда.
Таъкидланишича, Африка давлатида ғиштдан қурилган мактабларда болалар сони ошиб кетгани сабабли ёғоч ва похолдан қурилган синфхоналар ҳам талайгина. Ушбу давлат мактабларида ёнғинлар юз бериб турса-да, аммо улар камдан кам ҳолатларда бундай кўп сонли қурбонларга олиб келади.
Нигерияда шундай аянчли ҳодисалардан бири шу йил бошида ҳам юз берган. Ўшанда пойтахт Ниамейдаги мактабда юз берган ёнғинда 20 га яқин бола ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
12:38 / 08.12.2025
Тошкентда ёнғин ва зилзила бўйича амалий-тактик машқлар ўтказилади
13:23 / 06.12.2025
Пойтахт бозорларида ёнғин ва газ хавфсизлиги юзасидан кучайтирилган текширувлар ўтказилди
21:40 / 03.12.2025
“Ёнғин пайти ошхонада одам кўп эди” – Гулистондаги портлаш жойидан репортаж
19:45 / 03.12.2025