“Ўзбекистонда ҳам полиция тизимига албатта ўтилади” — Рустам Ҳотамов билан суҳбат
Ички ишлар вазирининг кадрлар масалалари бўйича ўринбосари бўлиб фаолият юритган, бугунги кунда ИИВ академиясига раҳбарлик қилаётган полковник Рустам Ҳотамов Kun.uz’га берган интервьюсида Ўзбекистонда ҳам полиция тизимига ўтилиши эҳтимоли ҳақида тўхталди.
“Ҳақиқатан ҳам дунёнинг аксарият мамлакатларида ички ишлар органлари полиция деб номланади. Лекин айрим мамлакатларда милиция тизими сақланиб қолган. Бунинг фарқли жиҳати шундаки, берилган таърифларга кўра, милиция кўпроқ республикадан туриб ягона тизим орқали бошқарилса, полиция асосан маҳаллий ҳокимият органлари томонидан бошқариладиган ҳамда муаммоларни пастки бўғиндан бошлаб ҳал қиладиган тузилма ҳисобланади.
Яъни полиция нафақат жиноятчиликни жиловлаш ва унга қарши курашиш билан шуғулланади, балки ижтимоий профилактика билан ҳам шуғулланади.

Сизга очиғини айтаман, сўнгги беш йилда Ўзбекистондаги ички ишлар органларидаги ўзгаришлар орқали полиция тизимига ўтиш учун жуда муҳим пойдевор яратилди. Ички ишлар органлари бугунги кунда нафақат жиноятчилик билан курашмоқда, балки ижтимоий масалаларни ҳам ечишга, жумладан, одамларни тадбиркорликка йўналтиришга, иш билан таъминлашга ҳаракат қилмоқда. Бу – полиция тизимининг элементларидир.
Ўйлайманки, Ўзбекистонда ҳам полиция тизимига ўтиш учун катта қадам ташланди ва яқин йилларда бу тизимга албатта ўтилади. Чунки ҳозирги кунда ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар айнан шунга йўналтирилган”, – дея Рустам Ҳотамовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Маълумот учун, 1917 йилда Россиядаги муваққат ҳукумат империя давридаги полиция ўрнига жамоат тартибини сақлаш учун “халқ лашкарлари” ёки “халқ милицияси”ни тузишга қарор қилади. Октябр инқилобини содир этган большевиклар эса ўзларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига милиция номини беради, кейин эса бу ном СССР таркибига кирган республикаларда ҳам қабул қилинади.
Ўзбекистонда жамиятдаги тартибни сақлашга қаратилган, собиқ иттифоқ даврида милиция деб номланган тизим мустақиллик йилларида ички ишлар органи дея қайта номланган бўлса-да, моҳият ўзгармасдан қолаверган.
Фақатгина 2016 йил августига келиб “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши ортидан соҳа ходимларининг ваколат ва мажбуриятлари аниқ белгилаб берилди ва бу маълум даражада ижобий ўзгаришларга сабаб бўлгани айтилади.
Россияда 2011 йил 1 мартидан, Тожикистонда эса 2019 йил январидан милиция полиция деб атала бошлаган.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕИ вақтинчалик сулҳ тузилса ҳам Украинани қуроллантиришда давом этади
Жаҳон | 08:21
-
7,3 млрд сўмлик норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳолатлари аниқланди
Ўзбекистон | 08:04
-
Украина Қуролли кучлари Курск областидаги асосий вазифасини бажариб бўлди — Зеленский
Жаҳон | 00:22
-
Қашқадарёда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
Жамият | 23:40 / 14.03.2025
Мавзуга оид

19:36 / 14.03.2025
«Ҳар бир тизимда бунақалар бор» – ИИВ масъули нопок ходимлар ҳақида

18:31 / 11.03.2025
Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди

17:23 / 11.03.2025
АҚШда 40 йил олдин қамоқдан қочган жиноятчи ушланди

15:39 / 11.03.2025