Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ўзбекистонлик мигрантлар учун асосий меҳнат бозори бўлиб қолмоқда
Россия ўзбекистонлик мигрантлар учун асосий меҳнат бозори бўлиб қолмоқда. Жорий йилнинг 10 ойи давомида у ерга расман 84,5 минг ўзбекистонлик ишлаш учун кетган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Фото: Kun.uz
Қайд этилишича, Миграция агентлиги ташқи меҳнат бозоридаги 382 та салоҳиятли иш берувчилар ва рекрутинг агентликлари билан музокаралар ўтказиб, улардаги 69 минг 271 та бўш иш ўринлари аниқланган.
Ўзбекистондаги касб-ҳунар марказларида 45 минг 247 нафар фуқаро ўқишга жалб қилинган. Россиядаги касб-ҳунар марказларида эса 951 нафар фуқаро ўқишга жалб этилган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 91 минг 958 нафар фуқаро хорижий давлатларда ишга жойлаштирилган. Шундан:
- 84 минг 574 нафари - Россияга;
- 6 минг 197 нафари - Қозоғистон;
- 1 минг 174 нафари - Жанубий Корея (Е-8 визаси ва меҳнат шартномаларини қайта тиклаш ҳисобига);
- 7 нафари - БАА;
- 2 нафари - Туркия;
- 2 нафари - Польша;
- 2 нафари - бошқа давлатлар.
Аввалроқ, COVID-19 боис Россия меҳнат бозорида 1 млн хорижлик меҳнат мигрантига эҳтиёж туғилгани хабар берилганди. Бу ҳақда Россия мигрантлар федерацияси президентига асосланиб, Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги директори Хайрулла Умаров маълум қилди.
Мавзуга оид
22:02 / 01.01.2026
Путин қароргоҳига ҳужум: Россия Мудофаа вазирлиги далилларни қўлга киритганини даъво қилди
17:43 / 01.01.2026
МРБ Трампга: Украина Путиннинг қароргоҳига ҳужум қилишга уринмаган – ОАВ
16:38 / 01.01.2026
Украина Зеленскийнинг АҚШга сафари пайтида Валдайга ҳужум қилишдан манфаатдор эмасди – таҳлилчилар
14:45 / 01.01.2026