Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда «Обнал иши» бўйича бўлиб ўтган судда тадбиркор ютиб чиқди
Қашқадарёда «Обнал иши» бўлиб ўтган судда тадбиркор ютиб чиққан. Суд вилоят солиқ бошқармаси томонидан тадбиркорга ҳисобланган ҚҚСни ноҳақ деб топган. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, Шаҳрисабз шаҳрида фаолият юритувчи “Орзу” хусусий корхонаси (номи ўзгартирилган – Kun.uz) Қашқадарё вилоят солиқ бошқармаси мансабдор шахсларидан норози бўлиб Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилган.
Аниқланишича, вилоят солиқ бошқармаси томонидан хусусий корхонанинг 2020 йил давомида тадбиркорлар билан тузган 7 та шартномаси кўзбўямачилик учун тузилгани айтилган. Сўнг корхонага ушбу шартномалар асосида ҳисобга олинган 128 миллион 512 минг 179 сўм қўшилган қиймат солиғи суммасини тўлаш талаби билдирилган.
“Орзу” хусусий корхонаси вилоят солиқ бошқармасининг ушбу ҳаракатидан норози бўлиб, 7 та шартноманинг кўзбўямачилик учун тузилмаганини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган. Лекин солиқ бошқармаси томонидан ушбу ҳужжатларга эътибор берилмасдан, корхона ҳисобрақамидан 24 миллион 30 минг сўм ечиб олинган.
Солиқ кодексининг 14-моддасида ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилиши белгиланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан “Орзу” хусусий корхонаси манфаатида Қашқадарё вилоят солиқ бошқармасининг ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш тўғрисида судга ариза киритилган.
Қарши туманлараро маъмурий судининг жорий йил 8 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан солиқ кодексининг юқорида қайд қилинган талаби эътироф қилиниб, Қашқадарё вилоят солиқ бошқармасининг хусусий корхонага нисбатан 128 миллион 512 минг сўм қўшилган қиймат солиғи ҳисоблаш билан боғлиқ ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилган.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026