Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарийб 10 минг маҳаллага ёшлар вакили лавозими учун танлов эълон қилинди
Ёшлар ишлари агентлиги вакили лавозимига 18 дан 35 ёшгача бўлган, қарийб 10 минг ёш қабул қилинади. Хўш, қандай қилиб ариза топшириш мумкин?
Фото: ЎзА
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда маҳалла фуқаролар йиғинларидаги Ёшлар ишлари агентлиги вакили номзодлигига очиқ мустақил танлов эълон қилди.
Танловда 9 259 та маҳалладаги Ёшлар ишлари агентлиги вакили саралаб олинади.
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
Ҳужжатлар 2021 йил 12 ноябрдан 16 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Шунингдек, ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма ҳамда Ягона идентификация тизими — id.egov.uz’дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланмадан фойдаланиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 9 октябрдаги видеоселекторда 1 январдан республиканинг 9 минг 259 та маҳалласида «ҳоким ёрдамчилари» иш бошлашини айтганди.
Мавзуга оид
10:04 / 21.03.2026
Президент ёшларни Учинчи Ренессанс бунёдкорлари деб атади
20:38 / 19.03.2026
Президент маҳалла тизимининг бир гуруҳ ходимларини тақдирлади
18:07 / 07.03.2026
Андижонлик қиз келинлик уйига 800 та китобдан иборат сеп билан борди
22:01 / 25.02.2026