Жаҳон | 20:30 / 16.11.2021
2603
1 дақиқада ўқилади

Чехияда янги ҳукумат шакллантирилди

Фото: wikimedia.org

Чехияда парламент сайловларида ғалаба қозонган бешта либерал партия ва ҳаракатлар томонидан янги ҳукуматни шакллантириш жараёни ўз ниҳоясига етди. Янги ҳукумат ҳокимиятни қабул қилишга тайёр, деб хабар берган Фуқаролик демократик партияси раиси Петр Фиалага таяниб Чехия радиоси.

Мамлакат президенти Милош Земан айнан Фиалага ҳукуматни шакллантиришни топширганди.

“Биз ҳукумат даражасида Чехия учун жавобгарликни ўз зиммамизга олишга тайёрмиз”, деб айтган Фиала.

17 ноябрда президент Земан бош вазир лавозимига ягона номзод бўлган Фиалани Прагадаги ҳарбий госпиталда қабул қилади. Земан ҳозирда ушбу шифохонада даволанмоқда. Чехия президенти янги ҳукумат таркиби билан таништирилади. У аввалроқ бўлғуси вазирлар билан улар тайинлангунгача учрашиш истагини билдирган.

Фиала президент янги ҳукуматни тайинлаш жараёнини чўзиб юбормаслигига ишонч билдирган.

Мавзуга оид