Ўзбекистон | 18:05 / 16.11.2021
1359
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда елим ишлаб чиқарувчи корхона ёниб кетди

Самарқанд вилояти Жомбой туманида елим ишлаб чиқарувчи корхонада ёнғин содир бўлган. Оқибатда корхона биносининг 400 метр квадрат томи, шифти ва у ерда бўлган елим маҳсулотлари ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

Бугун, 2021 йил 1 ноябр куни соат 12:44 ларда Жомбой тумани ФВБга туманнинг «Назар» МФЙ “CHINLATEKS” MChJ ҳудудида жойлашган елим ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга биноан соат 12:55 да воқеа жойига 6 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, соат 14:50 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 15:51 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Корхонанинг тахминан 400 метр квадрат майдонида томи, шифти ва ичида бўлган елим маҳсулотлари ёниб зарарланган.

Қайд этилишича, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид