Муроджон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокимлигига тайинланди
Зойир Мирзаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Зойир Мирзаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди, Муроджон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Президент матбуот котиби Ўзбекистон Республикаси президентининг тегишли фармонлари имзолангани ҳақида хабар берди.
Муроджон Азимов 1976 йил Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. 1998 йилда Тошкент юридик институтини тугатган. Қарши шаҳар прокуратурасида терговчи, Қашқадарё вилоят прокуратурасига прокурор, кейинроқ вилоят прокурорининг ўринбосари ва туман прокурори лавозимларида ишлаган.
2014 йилда у Бухоро вилояти прокурори этиб тайинланиб, у ерда 2016 йилгача ишлаган. 2016 йил сентябрь ойидан бошлаб у Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари лавозимида ишлаган.
Генерал-майор Муроджон Азимов 2018 йил февралида Божхона қўмитасига раис этиб тайинланганди. У қўмита раҳбарлигида Муиджон Тоҳирийнинг ўрнида иш бошлаганди.
2019 йил октябридан буён Қашқадарё вилоятига раҳбарлик қилиб келган Зойир Мирзаевнинг кейинги фаолияти ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.
- Маълумот учун, бу Ўзбекистонда ой бошидан буён иккинчи вилоятда раҳбар ўзгаришидир. Аввалроқ 2016 йилдан буён Навоий вилоятига раҳбарлик қилиб келган Қобул Турсунов ишдан олиниб, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Нормат Турсунов вилоятнинг янги ҳокими бўлганди.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Британиялик 2 ёшли бола Mensa тарихидаги энг ёш даҳога айланди
Жаҳон | 01:08
-
Истанбуллик эркак ҳар куни ишга бориш учун Босфордан сузиб ўтиши маълум бўлди
Жаҳон | 00:40
-
«Аҳмоқлар. Ўт очишни тўхтатиш ўлимлар бўлмаслиги учун керак» — Зеленский
Жаҳон | 23:33 / 02.06.2025
Мавзуга оид

20:01 / 10.01.2025
16 йиллик рекорд: энг кўп ишонч билдирилган ҳокимлар

14:21 / 21.12.2024
Ҳокимлар ва футбол. Йил бошидаги мақсад ва харажатга яраша қандай натижага эришилди?

11:53 / 06.11.2024
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

22:35 / 16.10.2024