Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биржа савдоларида бензин нархи 9 фоизга арзонлашди
Биржа савдолари орқали бензин сотиб олувчи кунлик харидорлар сони 3,7 баробарга ошган.
Жорий йилнинг 18 ноябрь куни биржа савдоларига жами 4 минг 438,9 тонна АИ-80 маркали бензин қўйилган бўлса, шундан 3 минг 339,7 тонна ёки 75 фоизи сотилган. Бу ҳақда Монополияга қарши кураш қўмитаси маълумот бермоқда.
«Кўрилган амалий тадбирлар натижасида, 15 ноябрга нисбатан 18 ноябрь куни АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси 10 млн 129 минг сўмдан 9 млн 180,5 минг сўмгача пасайиб, 9 фоизга арзонлашди», — дейилади хабарда.
Шунингдек, биржа савдолари орқали бензин сотиб олувчи кунлик харидорлар сони 3,7 баробарга ошган (32 тадан 119 тага).
Аввалроқ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Қорабоев бензин нархи ошишида манипуляция ҳолатлари аниқланганини ва кўрилаётган чоралар сабаб яқин орада нархларда ўзгариш бўлиши мумкинлиги ҳақида айтганди.
Мавзуга оид
08:58
Қримда АИ-95 бензини нархи 92 фоизга ошди
22:18 / 05.07.2026
Июнда сабзавотлар нархи тушди, энергия ва бензин қимматлашди - Статқўм
08:55 / 03.07.2026
Россия ички бозорни таъминлаш учун “Евро-3” бензинига рухсат берди
17:41 / 02.07.2026