Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда 2,3 кг олтинни муомалага киритмоқчи бўлган шахс ушланди
Фото: Прокуратура департаменти
Навоий вилоятида 2,3 кг оғирликдаги соф қуйма олтин муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департамент, ДХХ ва Навоий вилояти ИИБ томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро С.Н. фуқаро Р.дан 548 грамм бўлган соф қуйма олтинни 328,5 млн сўмга, фуқаро Б.дан 1,7 кг оғирликдаги олтинни 1,7 млрд сўмга харид қилиб, “Навоий-Самарқанд” йўналишида “Nexia” машинасида ҳаракатланиб келаётган вақтида ушланган. Тадбир якунида С.Н.дан жами 2,3 кг соф қуйма олтин парчалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Олдинроқ Навоийда ноқонуний олтин қазиб олиш билан шуғулланган гуруҳни қум босиб қолиши оқибатида 4 киши вафот этганди.
Мавзуга оид
19:10 / 30.11.2025
Навоийда браконерлар экология инспекторига куч ишлатишди
11:47 / 28.11.2025
Навоийдаги қаттиқ тартибли колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум шифохонада вафот этди
10:29 / 26.11.2025
«Навоий» чегара постида 380 та «саъва» қушини ноқонуний олиб киришга уриниш фош этилди
12:59 / 24.11.2025