Ўзбекистон | 11:02 / 23.11.2021
4328
3 дақиқада ўқилади

Наманган вилоятида бир суткада тўртта ёнғин содир бўлгани маълум қилинди

Наманган вилоятида қарийб бир суткада 4 та ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

Фото: Namangan FVB Matbuot xizmati

Маълум қилинишича, жорий йил 22 ноябр куни соат 12:40да Чуст туман ФВБга 101 қисқа рақами орқали туманнинг Мустақиллик маҳалласи Гулзор кўчасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида маълумот келиб тушган.

Ёнғин оқибатида фуқаронинг ҳовлисида бўлган 10 дона сомон пресслари ҳамда тахлаб қўйилган 15 дона ёғоч тўсинлари ёниб зарарланган. Ёнғин Чуст туман ФВБ ёнғин-қутқарувчилари томонидан соат 13:02да ўчирилган.

Тезкор ҳаракат натижасида ёнғин-қутқарувчилари томонидан 200 метр квадрат жойи сақлаб қолинди.

Жорий йил 22 ноябр куни соат 13:56да Косонсой туман ФВБга 101 қисқа рақами орқали туманнинг Тахтакўприк маҳалласи Тинчлик кўчаси 73-уйда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида маълумот келиб тушган.

Ёнғин оқибатида яшаш уйи бостирмасининг том қисмидан 25 метр квадрат жойи, 150 дона прессланган сомони ёниб зарарланган. Ёнғин Косонсой туман ФВБ ёнғин-қутқарувчилари томонидан соат 14:39да ўчирилган.

Фото: Namangan FVB Matbuot xizmati

Тезкор ҳаракат натижасида ёнғин-қутқарувчилари томонидан 250 метр квадрат жойи сақлаб қолинган.

Жорий йил 22 ноябр куни соат 14:49да Уйчи туман ФВБга 101 қисқа рақами орқали туманнинг Боёғон маҳалласи Ёр кўчаси 47-уйда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида маълумот келиб тушган.

Ёнғин оқибатида яшаш уйининг шифт ва том қисмидан 45 метр квадрат жойи ёниб зарарланган.

Ёнғин Уйчи туман ФВБ ёнғин-қутқарувчилари томонидан соат 15:18да ўчирилган. Тезкор ҳаракат натижасида ёнғин-қутқарувчилари томонидан 270 метр квадрат жойи сақлаб қолинган.

Жорий йил 23 ноябр куни соат 04:02да Наманган шаҳар ФВБга 101 қисқа рақами орқали Курашхона маҳалласи Ҳунарманд кўчаси 4-берк 6-уйда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида маълумот келиб тушган.

Ёнғин оқибатида яшаш уйининг шифт ва том қисмидан 70 метр квадрат жойи, уй-рўзғор буюмлари, уй эгасига тегишли ҳужжатлар ёниб кетган.

Олов бошқа ҳовлиларга ҳам ўтган ва қўшни уйнинг шифт ва том қисмидан 20 метр квадрат жойи ҳамда қисман уй-рўзғор буюмлари, шунингдек яна бир қўшни 2-берк 2-хонадони яшаш уйининг шифт ва том қисмидан 20 метр квадрат жойи уй-рўзғор буюмлари қисман ёниб зарарланган.

Ёнғин Наманган шаҳар ФВБ ёнғин-қутқарувчилари томонидан соат 04:50да ўчирилган. Тезкор ҳаракат натижасида ёнғин-қутқарувчилари томонидан 800 метр квадрат жой ёнғиндан сақлаб қолинган.

Қайд этилишича, ёнғинлар натижасида инсонларни куйиш тан жароҳати олиш ҳамда ҳалок бўлиш ҳолатлари бўлмаган. Ҳозирда ҳолатлар юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид