08:26 / 23.11.2021
1180

Тошкент вилоятида ноқонуний дори воситалари айланмасига чек қўйилди

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида ноқонуний равишда олиб кетилаётган дори воситалари тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХБ Kun.uz’га маълум қилди.

Фото: ИИББ ЙҲХБ

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни соат 10:00 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори водий йўналишидан Тошкент томон келаётган давлат рақами 50 А 955 EA бўлган «ISUZU» русумли транспорт воситасини текшириш мақсадида тўхтатади. Ҳайдовчи Наманган вилоятида яшовчи 1990 йилда туғилган П.Ж.нинг ҳаракатлари ЙПХ инспекторида шубҳа уйғотади. Автомашинани кўздан кечириш вақтида юкхонада 17 хил турдаги 108 қути дори воситалари мавжудлигини аниқланди.

Ушбу дори воситалари ҳужжатлари сўралганда, ҳайдовчи ҳеч қандай ҳужжатлар тақдим эта олмаган. Суриштирув жараёнида дорилар ноқонуний олиб кетилаётгани аниқланган. Шундан сўнг ЙПХ инспектори ҳайдовчи ва олинган ашёвий далилларни туман ИИБга топширган.

Top