17:51 / 23.11.2021
14411

ЕЧЛда ҳал қилувчи турлар бошланмоқда. Кимга қандай натижа керак?

Хави «Барселона»ни, Кэррик «МЮ»ни плей-оффга олиб чиқишга ҳаракат қилади.

Фото: UEFA Champions League

Бугун, 23 ноябрь куни Чемпионлар Лигасида 5-тур ўйинлари бошланади. Бугун майдонга тушадиган 16 жамоадан фақат 2таси («Бавария» ва «Ювентус») кейинги босқич масаласини тўлиқ ҳал қилгани ва фақат бир жамоада («Мальмё») умуман имконият қолмаганини инобатга олсак, учрашувлар жуда қизиқарли ва шиддатли ўтишини тахмин қилсак бўлади. Қуйида бугунги ўйинлар ва жамоаларнинг имкониятлари ҳақида маълумот келтирилади.

E гуруҳи

Хави «Барселона» мураббийи сифатида иккинчи ўйинини ўтказади ва жуда муҳим вазифани ечиши шарт. «Бенфика»га қарши учрашувда каталонияликларнинг Чемпионлар Лигасидаги тақдири ҳал бўлиши мумкин.

Ҳозирда гуруҳ турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турган «Барселона» португаллардан 2 очко олдинда бўлса-да, «Камп Ноу»да ўтадиган жавоб ўйинида ғалаба қозониш шарт. Ана шунда жамоа сўнгги турдаги натижалардан қатъи назар расман плей-офф иштирокчисига айланади. Агар дуранг ўйнайдиган бўлса, ўртадаги фарқ сақланиб қолган тақдирда ҳам, 6-турда «Барселона» «Бавария» меҳмони бўлиши ва «Бенфика» «Динамо»ни қабул қилиши туфайли, иккинчи ўрин хавф остида қолади. Бу ҳолда сўнгги турда «Барселона» Мюнхенда фақат ғалаба учун ўйнашига тўғри келади ва бу вазифани уддалаш жуда қийин.

Демак, Хави шогирдларини бугунги тўқнашувда фақат ғалаба қониқтиради.

Киевга сафар қиладиган «Бавария» кейинги босқич масаласини расман ҳал қилиб бўлган. Киевликлар эса, ҳеч бўлмаса, Европа Лигасига ўтиш учун ҳам очко олиши керак. Тўғри, назарий тарафдан «Динамо»да ҳатто 2-ўринга кўтарилиш имконияти сақланиб қолган, аммо бу жуда қийин масала. Бунинг учун «Динамо» қолган икки ўйинда 6 очко олиши, «Барселона» эса, ҳар икки ўйинда мағлубиятга учраши талаб этилади.

Тахминий таркиблар

«Барселона» - «Бенфика» (01:00. Sport ва Матч Футбол2)

«Барселона»: тер Стеген; Роберто, Пике, Гарсия, Альба; де Йонг, Бускетс, Нико; Гави, Депай, Дембеле
Ўйнамайди: Агуэро (юрагидаги муаммо), Брейтвейт (тизза), Фати (мушаклардаги жароҳат), Педри (сон соҳасидаги муаммо).
Сариқ карточка: Гави
Сўроқ остида: Бускетс (болдир соҳасидаги жароҳат), Дембеле (ёмон форма), Дест (бел), Мингеса (томир тортишиши), Нико (голеностоп)

«Бенфика»: Влаходимос; Морато, Отаменди, Вертонген; Лазаро, Вайгль, Жоау Мариу, Гримальдо, Рафа Силва, Яремчук, Дарвин
Ўйнамайди: Диогу Гонсалвеш (мускуллардаги жароҳат), Лукас Вериссимо (тизза), Радоньич (мускуллардаги жароҳат), Родриго Пиньо (тизза);
Сариқ карточкаси борлар: Отаменди, Рафа Силва, Вайгль

«Динамо» Киев - «Бавария» (22:45. Mahalla ва Матч Футбол2)

«Динамо»: Бушчан; Кендзера, Забарний, Сирота, Миколенко; Сидорчук, Шапаренко; Циганков, Буяльский, де Пена; Гармаш
Ўйнамайди: Беседин (тизза), Вербич (аниқлаштирилмаган);
Сариқ карточка: Гармаш.

«Бавария»: Нойер; Павар, Ньянзу, Эрнандес, Ричардс; Горецка, Толиссо; Сане, Мюллер, Дэвис; Левандовски
Ўйнамайди: Шупо-Мотинг (карантин), Кюизанс (карантин), Гнабри (карнтин), Киммиҳ (карантин), Мусиала (карантин), Станишич (касаллик), Зюле (касаллик), Упамекано (дисквалификация);
Сариқ карточка: Лукас Эрнандес.
Сўроқ остида: Коман (мушаклардаги жароҳат), Забитцер (болдир мушакларидаги жароҳат)

F гуруҳи

Майкл Кэррик бошчилигида «Манчестер Юнайтед» футболчилари «Вильяреал»га қарши ўйинда камида бир очко олиши шарт. Шундагина инглизлар гуруҳда биринчи ўринни сақлаб қолади ва охирги турда «Янг Бойз»ни енгиб, кейинги босқичга чиқиш мумкин. Мабодо «МЮ» ютқазиб қўядиган бўлса, «Аталанта» швейцарияликларни енгишини тахмин қилсак, 3-ўринга тушиб қолишади.

Бу натижалардан кейин сўнгги турда Италияда кечадиган ўзаро учрашув олдидан «Вильяреал»да 10, «Аталанта»да 8 очко бўлади, «Юнайтед» эса, «Янг Бойз»ни қабул қилади. Кўриниб турибдики, «МЮ» Испанияда мағлубиятга учраб ҳам, йўлланмани қўлга киритиши учун икки йўл қолади – ёки «Янг Бойз» устидан жуда йирик ҳисобда ғалаба қозониш, ёки «Аталанта» - «Вильяреал» ўйинида меҳмонлар очко олишидан умид қилиш. Хуллас, ҳозирда бу гуруҳда ҳаммаси чалкаш – уч жамоада кейинги босқичга чиқиш имконияти бор ва учала жамоа учун ҳам барчаси ўз қўлида. Бугун Испанияда бўлиб ўтадиган ўйин ва сўнгги турдаги «Аталанта» – «Вильяреал» тўқнашуви кўп нарсага ойдинлик киритади.

«Янг Бойз»да ҳам барчаси йўқотилмаган. Швейцарияликлар қолган икки ўйинни ғалаба билан якунлашса, очколари сони 9тага етади ва бемалол ЕЧЛ кейинги босқичи ҳақида ўйлаш мумкин. Лекин жамоа дастлабки турдаги ғалабадан сўнг, 3 ўйинда очко олмаётганини эътиборга олсак, бу фақат назарий имконият эканини англаш мумкин.

Тахминий таркиблар

«Вильярреал» - «Манчестер Юнайтед» (22:45. Sport ва МатчТВ)

«Вильярреал»: Рульи; Фойт, Альбиоль, Пау Торрес, Педраса; Тригерос, Парехо, Коклен; Пино, Диа, Чуквуэзе
Сўроқ остида: Алькасер, Асенхо, Капу, Данжума - (барчаси аниқлаштирилмаган), Жерар Морено (бел қисмидаги жароҳат)

«МЮ»: де Хеа; Уан-Биссака, Линделёф, Магуайр, Далот; Мактоминей, Фред; Санчо, Бруну Фернандеш, Рэшфорд; Роналду
Ўйнамайди: Гринвуд (касаллик), Погба (сондаги жароҳат), Варан (бел қисмидаги жароҳат), Шоу (мия чайқалиши)
Сўроқ остида: Кавани (пайдаги жароҳат).

«Янг Бойз» - «Аталанта» (01:00. Mahalla ва Матч Футбол3)

«Янг Бойз»: Февр; Хефти, Лаупер, Бюрги, Гарсия; Сьерро, Мартинс; Эбишер; Нгамале, Сибачо, Элиа
Ўйнамайди: Камара (мушаклардаги жароҳат), Фасснаҳт (бош суяги синган), Ляйдани (лат ейиш), Монтейру (тизза), Нсаме (товон), Петинья (аниқлаштирилмаган), фон Балльмоос (елка), Зесигер (оёқ кафтида жароҳат);
Сариқ карточка: Эбишер, Сьерро.

«Аталанта»: Муссо; Толой, Демирал, Паломино; Дзаппакоста, Фройлер, де Роон, Меле; Пашалич; Малиновский, Сапата
Ўйнамайди: Хатебур (оёқ кафтида жароҳат), Гозенс (сон), Ловато (сон);
Сариқ карточка: де Роон.

G гуруҳи

Кўпчиликнинг назаридан четда қолаётган, лекин энг қизиқарли гуруҳлардан бири. Бу гуруҳда ҳам ҳар бир жамоада кейинги босқичга чиқиш имконияти сақланиб қолган ва юқорида тилга олинган гуруҳлардан фарқли равишда, ушбу тўртликдаги жамоалар ўша икки керакли ғалабани амалга оширишга қодир ҳам.

Фақатгина «Зальцбург» кейинги босқич масаласини бугуноқ ҳал қила олади. Агар австрияликлар сафарда «Лилль» устидан зафар қучадиган бўлса, очколари сонини 10тага етказади ва камида 2-ўринни нақд қилади.

«Севилья» – «Вольфсбург» учрашуви ҳам алоҳида эътиборга арзийди – испанлар плей-оффда курашиш имкониятини сақлаб қолиш учун ушбу учрашувда ғалаба қозониш шарт. Худди шундай вазифа «Вольфсбург»га ҳам қўйилган. «Бўрилар» дуранг ўйнаб ҳам сўнгги тур олдидан кичик имконият сақлаб қолиши мумкин, лекин ўшанда ҳам параллел учрашув натижасига қарашга тўғри келади.

Хуллас, бугунги икки ўйинда майдонга тушадиган 4 жамоанинг барчасини фақат ва фақат ғалаба тўлиқ қониқтиради.

Тахминий таркиблар

«Севилья» - «Вольфсбург» (01:00. Sport2)

«Севилья»: Буну; Монтиэль, Кунде, Диего Карлос, Акунья; Жордан, Фернандо, Ракитич; Окампос, Мир, Папу Гомес
Ўйнамайди: Ан-Носирий (сон соҳасидаги оғриқ), Ламела, Сусо - (аниқлаштирилмаган), Навас (сон);
Сариқ карточка: Дилейни, Диего Карлос.

«Вольфсбург»: Кастеелс; Лакруа, Борнау, Брукс; Баку, Вранкс, Арнольд, Руссийон; Л. Нмеча, Люкбакио; Вегҳорст
Ўйнамайди: Бялек, Отавио, Шлагер, Виллиам (барчаси тизза), Меҳмеди (мушаклардаги жароҳат), Штеффен (болдир соҳасида жароҳат); Сўроқ остида: Гилявоги (болдирдаги оғриқ);
Сариқ карточка: Лакруа, Мбабу, Л. Нмеча, Вегҳорст.

«Лилль» - «Зальцбург»

«Лилль»: Грбич; Зеки Челик, Тьягу Джало, Фонте, Рейнилду; Ренату Саншеш, Шека, Онана, Бамба; Йилмаз, Дэвид;
Ўйнамайди: Андре (дисквалификация), Ботман (чов), Иконе (дисквалификация), Гудмундссон (мушаклардаги жароҳат);
Сариқ карточка: Бамба, Бурак Йилмаз, Шека.

«Зальцбург»: Кен; Кристенсен, Онгене, Вебер, Ульмер; Камара; Сучич, Аронсон, Зайвальд; Адаму, Адейеми
Ўйнамайди: Юнузович (товон), Пентковски (голеностоп), Окох (тизза);
Сўроқ остида: Окафор (мушаклардаги жароҳат);
Сариқ карточка: Камара.

Н гуруҳи

Лондонда бўлиб ўтадиган «Челси» – «Ювентус» ўйини кўпроқ гуруҳ ғолиби масаласини ҳал қилади. «Ювентус» расман кейинги босқич иштирокчисига айланган, лекин 1-ўринни сақлаб қолиши учун «Челси» билан ўйинда камида дурангга эришиши керак. Плей-оффда нисбатан кучсизроқ жамоаларга рақиб бўлиш учун бу ҳам аҳамиятли.

«Челси» ҳам амалда кейинги босқичга чиққан, аммо бу ҳақида расман айтишимиз учун бугун камида дуранг қайд этиши керак. Мабодо «Челси» мағлубиятга учрайдиган бўлса, 9 очко билан қолиб кетади ва «Мальмё»га сафар қиладиган «Зенит» 3 очколик масофада яқинлашиб олади. Охирги турда «Челси» Россияда «Зенит» меҳмони бўлади ва йўлланма масаласи ўша ўйинга қолиб кетиши мумкин. Биргина учрашувда, айниқса сафарда ҳар нарса бўлиши мумкинлигини инобатга олсак, «Челси» бугун керакли очкони олиши талаб этилади. Албатта, ғалаба қозониб, гуруҳ ғолиби бўлишнинг ҳам фойдаси ҳақида айтиб ўтдик.

«Мальмё» эса Европа Лигасига илиниш учун «Зенит»ни енгишга уриниб кўради. Аммо бу ерда ғалабанинг ўзи етарли бўлмаслиги ҳам мумкин, чунки бу жамоаларнинг дастлабки ўйинида «Зенит» 4:0 ҳисобида устун келган. Шведлар мана шундай йирик ҳисобда ғалаба қозониши лозим. Ёки «Зенит»ни кичик ҳисобда енгиб, сўнгги турда «Ювентус»дан ҳам очко олиш керак бўлади.

Тахминий таркиблар

«Челси» - «Ювентус» (01:00. Yoshlar ва Матч Футбол1)

«Челси»: Менди; Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер; Жеймс, Жоржиньо, Канте, Чилуэлл; Маунт, Пулишич; Ҳаверц
Ўйнамайди: Ковачич (сон соҳасидаги оғриқ)
Сўроқ остида: Лукаку (болдир ва товон орасидаги тўқима узилиши).

«Ювентус»: Шченсни; Куадрадо, Бонуччи, де Лихт, Алекс Сандро; Кулусевски, Маккенни, Локателли, Рабьо; Кьеза; Мората
Ўйнамайди: Бернардески (чов қисмидаги оғриқ), Данило (сон), Де Шильо (сон), Кьеллини (товонидаги тўқималар жароҳати)
Сўроқ остида: Рэмзи, Дибала (иккисида ҳам сонда оғриқ)

«Мальмё» - «Зенит» (01:00. МатчТВ)

«Мальмё»: Далин; Ларссон, Аҳмедҳожич, Л. Нильсен, Ульссон; Инносент, Левицки; Бирманчевич, Нанаси, Пенья, Чолак
Ўйнамайди: Бергет (оёқ), Кристиансен (бел соҳасидаги оғриқ), Тойвонен, Кнудсен, Сейдиу - (барчаси тизза), Беймо (ўмров суяги);
Сариқ карточка: Брорссон, Нильсен.

«Зенит»: Кержаков; Чистяков, Ловрен, Ракицкий; Караваев, Барриос, Вендел, Дуглас Сантос; Малком, Дзюба, Клаудиньо
Ўйнамайди: Ўзмун (мушаклардаги жароҳат), Крицюк (тизза), Круговой (касаллик)

Top