Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2022 йилда давлат бюджетидан 3,3 трлн сўмлик субсидиялар ажратилади
2022 йил давлат бюджетида кўзда тутилган субсидияларнинг умумий миқдори 3,3 трлн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Davletovuz каналида маълумот берилмоқда:
1. Давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган мактабгача таълим муассасаларига субсидиялар — 1,5 трлн сўм;
2. Давлат-хусусий шериклик ва давлат олий таълим муассасасининг буюртмаси асосида талабалар турар жойини барпо этиш бўйича лойиҳаларга субсидиялар — 178,6 млрд сўм;
3. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга амалиёт ўтаган вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида ҳар ойлик субсидиялар — 14,6 млрд сўм;
4. Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш учун субсидиялар — 16,7 млрд сўм;
5. Авиаташувчиларга маҳаллий йўналишлардаги авиақатновлар учун чипта нархининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 30 млрд сўм;
6. Геология-қидирув ишларига субсидиялар — 1 трлн сўм;
7. Тутзорларда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш ҳамда сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станцияларини қуриш учун субсидиялар — 20,7 млрд сўм;
8. Қоракўлчилик кластерларига сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станцияларини қуриш учун субсидиялар — 20 млрд сўм;
9. Наслдор қўй ва эчкининг, шу жумладан қоракўл зотли қўйларнинг хорижий давлатлардан импорт қилинган эмбрионига субсидиялар — 2 млрд сўм;
10. Жисмоний шахслар томонидан хонадонларда етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидиялар — 120,2 млрд сўм;
11. Фермер хўжаликлари балансидаги насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари томонидан истеъмол қилинган электр энергияси харажатларини қоплаш учун субсидиялар — 244,6 млрд сўм;
12. Аҳоли томорқаларини суғориш учун ерости сувларига қудуқларни бурғилаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 50 млрд;
13. Лазерли текислаш ускуналари ва дон уруғ сеялкалари харид қилиш учун субсидия — 50 млрд сўм;
14. Миллий сериаллар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун республика миқёсида фаолият юритувчи телеканалларга ажратиладиган субсидия — 12 млрд сўм;
15. Ёшлар бандлигига кўмаклашиш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш учун субсидиялар — 50 млрд сўм.
Мавзуга оид
13:31 / 13.06.2026
Қуёш панеллари эгаларига субсидия тўлаш кечикмоқда
19:19 / 11.06.2026
Қорақалпоғистонда сохта ҳисоботлар ортидан юзлаб миллион сўмлик субсидиялар олинган
17:38 / 12.05.2026
Ўзбекистонда бир қатор субсидиялар белгиланди
20:08 / 05.05.2026