Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда 722 тонна кўмир камомадига йўл қўйганларга жиноий иш очилди
Хатирчи туманида 216,9 млн сўмлик кўмир камомадига йўл қўйилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Хатирчи туман бўлими томонидан “Кўмиртаъминот” МЧЖнинг Хатирчи кўмир омборида 2021 йил 3 ноябрь ҳолатига кўмир маҳсулотининг қолдиғини аниқлаш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширув давомида омбор мудири А.А. ва бошқалар туман аҳолиси учун имтиёзли нархларда сотилиши лозим бўлган 216,9 млн сўмлик “БР” маркали 722,4 тонна кўмир камомадига йўл қўйганликлари аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Олдинроқ Навоийда 2,3 кг соф қуйма олтинни муомалага киритмоқчи бўлган шахс ушланганди.
Мавзуга оид
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
20:02 / 26.05.2026
1 июндан кўмир нархини давлат томонидан белгилаш амалиёти бекор қилинади
20:10 / 25.05.2026