Ўзбекистон | 12:12 / 25.11.2021
22823
3 дақиқада ўқилади

IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш жараёни осонлаштирилади

IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш жараёни истеъмолчилар учун осонлаштирилади. Бу ҳақда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.

«Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази» давлат унитар корхонасига ташриф буюрган АКТ вазири Шерзод Шерматов марказ фаолияти билан танишди. Шунингдек, яқин келажакда ишга туширилиши режалаштирилган лойиҳалар бўйича тақдимот бўлиб ўтди.

Маълум қилинишича, яқин келажакда амалга оширилаётган лойиҳалар қаторида мобил телефон рақамларини кўчириш тизими лойиҳаси ҳам бор.

«IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш жараёнини истеъмолчилар учун янада осонлаштириш йўлларини топишимиз ва унга кўра, фуқаролар хизматлардан осон ва қулай фойдаланиш имкониятига эга бўлиши керак. Бунинг учун барча чораларни кўриш зарур», — деди Шерзод Шерматов.

Фото: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Вазирлик матбуот котиби Kun.uz'га IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш соҳасида айнан қайси хизматларда енгиллик берилиши борасида комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, жамоатчиликка маълум қилинишини таъкидлади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2020 йилдан мобил қурилмаларни IMEI тизимида мажбурий рўйхатдан ўтказиш бошланган вақтда кўплаб тушунмовчилик ва норозиликлар пайдо бўлганди. Хусусан, хориждан келган кўплаб фуқаролар ўзлари билан олиб келган мобил телефонларини рўйхатдан ўтказмоқчи бўлганида, уларнинг номига аллақачон бошқа мобил қурилмалар UzIMEI тизимида рўйхатдан ўтказилгани маълум бўлганди. Шундан сўнг Давлат божхона қўмитаси мобил қурилмаларни UzIMEI тизимида ноқонуний рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланиб келган жиноятчилар аниқлангани ҳақида хабар берди. Лекин ушбу жиноий гуруҳ қандай қилиб бегоналар кира олмайдиган ҳудуд – чегара зонасида фуқаролар паспортини расмга тушириб олганига ойдинлик киритилмади.

Шунингдек, 2021 йил бошида ИИВ карантин зоналари ва чегара постларида фуқароларнинг паспорт маълумотларидан ноқонуний равишда фойдаланиб, улардан мобил қурилмаларда IMEI кодларини киритишда фойдаланган уюшган жиноий гуруҳ аниқлангани ва тергов жараёнлари кетаётганини маълум қилган эди.

«Менинг фикрим» порталига ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев томонидан IMEI кодларни рўйхатга олишда тўлов ундиришни бекор қилиш бўйича киритилган жамоавий мурожаат эълон қилинганидан сўнг бир йил ўтиб Қонунчилик палатаси томонидан рад қилинган.

Аввалроқ, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига янги тайинланган Шерзод Шерматов соҳани ривожлантириш юзасидан ҳар қандай таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган эди.

АКТ соҳасини ривожлантириш бўйича аниқ таклиф ва лойиҳаларни ушбу ҳавола орқали юбориш мумкин.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти