Меркел Россияга янги санкциялар киритиш билан таҳдид қилди
«Украина суверенитетига таҳдид соладиган ҳар қандай тажовуз қимматга тушади», — деди Меркел.
Украинадаги вазият кескинлашган тақдирда ЕИ Россияга қарши янги санкциялар киритиши лозим. Бу ҳақда Германия канцлери вазифасини бажарувчи Ангела Меркел айтди, деб хабар бермоқда Reuters.
Меркелнинг сўзларига кўра, ЕИ Польша чегарасига ҳужум қилаётган қочқинларни қўллаб-қувватлаётган Беларусь ва Украина чегарасида қўшинларини жойлаштираётган Россия билан муносабатлар масаласида бирдамлик кўрсатиши керак.
«Украина суверенитетига таҳдид соладиган ҳар қандай тажовуз қимматга тушади», — деди Меркел.
Эслатиб ўтамиз, 26 сентябрда ўтказилган Бундестаг сайловларидан кейин олиб борилган икки ойлик музокаралардан сўнг Ангела Меркел ўрнини Олаф Шолц эгаллайди.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024