Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норвегиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
2021 йилнинг 24 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Норвегиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Осло шаҳрида) этиб тайинланган Жон Микал Квистадни қабул қилди.
Фото: ТИВ ахборот хизмати
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, вазир ишонч ёрлиқларини қабул қилиб, элчини юқори масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклаган ва фаолиятига омад тилаган.
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Норвегия муносабатларининг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, шунингдек, томонларнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги муҳокама қилингани айтилади.
Қайд этилишича, бўлажак тадбирлар, хусусан, вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказиш жадвали кўриб чиқилди.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик айрим масалалар, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
15:09 / 13.01.2026
Норвегия Украинага 340 млн евро ёрдам ажратмоқда
12:13 / 13.12.2025
Сардор Рустамбоев Непалда элчи сифатида расман фаолият бошлади
13:56 / 10.12.2025
Венгрия ва Норвегия билан ҳамкорликда балиқ наслчилик марказлари ташкил этилади
12:41 / 28.11.2025