Ўзбекистон | 12:01 / 26.11.2021
1836
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда 1,5 миллион сўм пора олган мактаб директори 5 йилга қамалди

Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги спорт мактабининг собиқ директори 1,5 миллион сўм пора олгани учун 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 11 август куни ДХХ ҳамда Бош прокуратура департаментининг Китоб туман бўлими ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида тумандаги 2-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори М.Х. ўз хизмат хонасида фуқаро У.Б.дан спорт мураббийи лавозимига ишга киритиб қўйиш учун 1,5 миллион сўм пулни пора тариқасида олаётган вақтда қўлга олинган.

Яқинда Жиноят ишлари бўйича Китоб туман судида М.Х.га оид суд иши кўриб чиқилган. Унга кўра, судланувчи М.Х. Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилган. Собиқ директорга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан ҳамда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид