Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Музейларнинг пулли хизмат кўрсатишига рухсат берилди
«Музейлар тўғрисида»ги қонунга қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун президент томонидан имзоланди.
Фото: Kun.uz
Маданий мерос агентлиги хабарига кўра, музейлар қонунчиликда тақиқланмаган ҳамда қонуннинг 24-моддасида назарда тутилган музейларни ташкил этиш мақсадларига мос бўлган фаолият турларини ўз таъсис ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириши мумкин. Бунда музейлар томонидан музей ашёлари ва музей коллекцияларининг бут сақланиши таъминланиши керак.
Давлат музейларига пулли хизматлар кўрсатишдан, хайриялардан ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан келиб тушадиган маблағлар келгуси йил учун бюджетдан молиялаштириш ҳажмини белгилашда ҳисобга олинмайди ҳамда ушбу маблағлар ҳисобига бюджетдан молиялаштириш миқдори камайтирилмайди. Бунда, кўрсатилган маблағлардан давлат музейларининг моддий-техника базасини ривожлантириш, илмий салоҳиятини ошириш ва уларни тарғиб қилиш ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа мақсадлар учун фойдаланиш назарда тутилади.
Амалдаги «Музейлар тўғрисида»ги қонунда (2008 йил) музейлар нотижорат маданият муассасаси эканлиги белгиланган. Бу, ўз навбатида, музейларнинг пулли хизматлар кўрсатиши ва бошқа тижорат фаолиятини амалга оширишига таъсир кўрсатаётганди.
Маълумот учун, ҳозирда 124 та музей фаолият олиб бормоқда, шундан 116 таси давлат ва 8 таси нодавлат музей ҳисобланади.
Мавзуга оид
07:30 / 03.11.2025
Мисрда бир цивилизация тарихи учун бағишланган дунёдаги энг йирик музей қурилди
18:28 / 22.10.2025
Францияда Луврдан кейин яна бир музейда ўғрилик содир бўлди
12:35 / 26.08.2025
Ўзбекистон музейларидаги экспонатлар сони маълум қилинди
10:30 / 02.06.2025