Ўзбекистон | 08:04 / 30.11.2021
3960
1 дақиқада ўқилади

Давлат органлари томонидан унитар корхоналарни ташкил этиш тақиқлаб қўйилади

Президентнинг “Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ҳамда давлат ва нодавлат корхоналарга тенг шароит яратиш учун 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:

  • давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат унитар корхоналарини, шунингдек мулкчилик шаклларидан қатъи назар барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан унитар корхоналарни ташкил этиш тақиқланади;
  • давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига хўжалик жамиятларини таъсис этиш ҳамда уларда иштирокчи (акциядор) сифатида иштирок этишга фақат қонунчилик ҳужжатларида тўғридан тўғри белгиланган ҳолларда йўл қўйилади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан бирга давлат унитар корхоналарини хатловдан ўтказиб, уларни 2022-2024 йиллар давомида босқичма-босқич хўжалик жамиятларига айлантириш ёки давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид