Вазирлар Маҳкамасининг “Волонтёрлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси ҳамда Адлия вазирлигининг волонтёрлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг вазифалари ва функцияларини бажаришда волонтёрлик фаолиятини жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.
2022 йил 1 июндан бошлаб қуйидагиларни амалга ошириш имконини берувчи Ўзбекистон ёшлар портали негизида яратилган волонтёрлар электрон платформаси ишга туширилади:
- волонтёрларнинг ижтимоий аҳамиятга молик тадбирлар, лойиҳалар ва акциялардаги иштироки, шунингдек, давлат органлари фаолиятига кўмаклашган даврини қайд этиб бориш;
- волонтёрлар гуруҳига киритилган волонтёрларни ҳисобга олиш;
- ҳудудлар ва фаолият йўналиши бўйича волонтёрлик ёрдамини жалб қилишга қизиқиш билдираётган давлат органлари рўйхати ҳамда уларнинг тадбирлари, лойиҳалари ва акцияларини жойлаштириш;
- давлат органларининг волонтёрлар билан ишлашига оид методик тавсияларни жойлаштириш;
- волонтёрлик фаолиятини чет элда амалга ошириш.
Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрлар платформасини тўлиқ ишга туширади ҳамда унинг доимий техник қўллаб-қувватланишини таъминлайди.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:
- давлат органлари раҳбарлари волонтёрлар жалб этиладиган йўналишлар рўйхатини ҳамда ички йўриқномасини тасдиқлайди;
- давлат органларига уларнинг фаолиятини самарали ва тежамли шаклда амалга оширишга кўмаклашувчи волонтёрлик гуруҳлари тузилади ҳамда уларга волонтёрлар ушбу давлат органларида ташкил этиладиган комиссия томонидан суҳбат асосида танлаб олинади;
- давлат органларида тузиладиган волонтёрлик гуруҳларининг фаол аъзолари давлат органларининг бюджетдан ташқари маблағлари доирасида ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан рағбатлантириб борилади;
- ҳар бир давлат органи ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятига волонтёрлик ташкилотларининг ташаббускор вакиллари жалб қилинади.
Давлат органларининг ёшлар билан ишлашга масъул бўлган раҳбар ўринбосарларига (маслаҳатчиларига) волонтёрлар билан ишлаш ваколати юклатилади ва унинг доирасида уларнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:
















