Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат органларида норматив ҳужжатлар тизимлаштирилган ҳисобини юритишнинг мажбурийлиги бекор қилинади
“Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳа давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизимлаштирилган ҳисобини юритишнинг мажбурийлигини бекор қилиш орқали улар томонидан ортиқча вақт ва меҳнат ресурси сарфланиши олдини олиш мақсадида Адлия вазирлиги ташаббуси асосида ишлаб чиқилган.
Қайд этилишича, президентнинг 2018 йил 8 августдаги ПФ–5505-сон фармонига асосан 2019 йил 1 январдан давлат органлари ва ташкилотларининг “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ахборотномаси”, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари тўплами” ва “Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами”га обуна бўлиши бекор қилинган.
Бундан ташқари, президентнинг “Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ–3962-сон қарорига асосан 2019 йил 1 январдан давлат органлари ва ташкилотларида қонунлар, Ўзбекистон президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларини махсус журнал ва ҳисобварақаларида рўйхатга олиш тартиби, шунингдек, қонунлар, Ўзбекистон президенти ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бўйича ҳисоб картотекалари қоғоз шаклида расмийлаштирилиши ва юритилиши бекор қилинган.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар туркумлаштирилган ҳисоби ва назорат нусхалари электрон шаклда юритилишини таъминлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 678-сон қарорига асосан Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси асосий вазифаларидан бири сифатида белгиланган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, лойиҳа билан давлат органларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизимлаштирилган ҳисобини юритишнинг мажбурийлигини бекор қилиш таклиф этилмоқда.
Лойиҳа қабул қилиниши натижасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар туркумлаштирилган ҳисобини юритиш ислоҳ қилинади, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ортиқча ва ўзига хос бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар туркумлаштирилган ҳисобини юритиш функцияси бекор қилинади, шу орқали улар томонидан ортиқча вақт ва меҳнат ресурси сарфланиши олди олинади, дейилади лойиҳада.
Мавзуга оид
10:56 / 13.04.2022
Давлат органларига кўмаклашувчи волонтёрлик гуруҳлари тузилади
08:26 / 31.12.2021
Фуқаролар томонидан давлат органларига видеоалоқа орқали мурожаат қилиш платформаси яратилади
08:04 / 30.11.2021
Давлат органлари томонидан унитар корхоналарни ташкил этиш тақиқлаб қўйилади
08:51 / 30.10.2021